Ссылки доступа

«7 канал» раҳбарияти телеканал мулки Атамбаевга тегишли эмаслигини айтмоқда


ҚР собиқ президенти Алмазбек Атамбаев иши бўйича мулки хатланган «7 канал» раҳбарияти телеканал фаолиятини қайта тиклашга ҳаракат қилмоқда. Бу ҳақда «Азаттық» радиосига директор Алтынбек Жумаев маълум қилди.

Унинг таъкидлашича, яқинда чет элдан қайтиб келди ва нима учун каналнинг мулки ҳатланганини билишга уринмоқда. У «7 канал» лицензияси ҳақида гапиради.

«Канални 16 августдаёқ ёпишди. Ҳозир биз ишламаяпмиз. Кўрсатув учун лицензия «Форум» ваАтамбаевга тегишли, аммо канал мулкининг Атамбаевга мутлоқо алоқаси йўқ», - дейди Жумаев.

16 август куни Бош прокуратура собиқ президент ва унинг яқинларига тегишли ҳатланган мулклар рўйхатини эълон қилди. Жумладан «Апрель» телеканали мулки ва канал офис сифатида фойдаланган «Форум» биноси хатланди. 27 август куни маълум бўлишича, 20 та кўчмас мулкнинг хатлови бекор қилинди.

Эслатиб ўтамиз, 7-8 август кунлари Чуй вилояти Аламуддин туманидаги Қўй Тош қишлоғида «Алмазбек Атамбаевни мажбуран сўроққа олиб келиш тадбири» бўлиб ўтди. Суд қарорига кўра, у МХДҚ СИЗОсида 26 августгача ушлаб турилиши керак эди. 16 август куни Бишкек шаҳар суди адвокатларнинг эҳтиёт чорасини ўзгартириш борасидаги илтимосини қаноатлантирмади, 20 август куни Биринчи май суди айлов томонининг илтимосига кўра, ҳибсда ушлаб туриш муддатини 26 октябргача узайтирди.

Бош прокуратура собиқ президентга бир қатор оғир жиноятлар содир этиш, жумладан Қўй Тошдаги ҳодисалар, жиноий авторитет Азиз Батукаевни қонунга зид равишда озод қилиш, коррупция ва қонунга зид равишда бойиш каби айбларни қўйди. Сергей Слесаревнинг айтишича, умумий ҳисобда Атамбаев 14та жиноят содир этишда гумонланаётгани юзасидан хабардор қилинган.

XS
SM
MD
LG