Ссылки доступа

Олмаотада ислоҳотларга чақирувчи коалиция тузилгани эълон қилинди


Бир нечта жамоат ташкилотларини бирлаштирган фаоллар гуруҳи Олмаотада Фуқаро ташаббуслари Коалицияси тузилганини эълон қилди. Унинг мақсади “ҳақиқий демократик, ҳуқуқий ва ижтимоий давлат қуриш”га қаратилан ислоҳотлар ўтказишдан иборат.

Бирлашма ўз фаолияти йўналишини сайловлар тўғрисида янги қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш, ҳуқуқий ва молиявий саводхонликни юксалтириш майдончасини яратиш, «фуқоролик жамияти манффатларини ҳимоя қилиш мақсадида юридик палата ташкил қилиш»дан иборат эканини маълум қилди. Коалицияни Умуммилий социал-демократик партия (УСДП, ўзини мухолиф деб билади), «ИИВ ислахатлари учун», «Бойликлар халққа тегишли», Мустақил кузатувчилар Альянси ва бошқалар қўллаб-қувватлади.

- Коалиция – бу фуқаролик бирлашмаси. Буларнинг ҳаммаси жамиятдаги ўзгаришлар учундир. Ўзгаришлар учун классик имкониятлар бор. Бу албатта, жамоатчилик билан мустаҳкам ишлаш. Фуқаролик жамиятлари фаолларини жалб қилиш керак. Мана шулар орқали яхши маънода умумхалқ, умумқозоғистон “майдон”и яратилади. УСДП партияси раиси сифатида, партия номидан шу ерда ўтирган коалиция аъзоларини, барча фуқароларни <...> бўлажак парламент сайловларида иштирок этишга, УСДП платформасидан фойдаланишга чақираман, - деди УСДП раиси Ермурат Бапи 28 август куни бўлиб ўтган матбуот анжуманида. Айни шу анжуманда коалиция тузилгани эълон қилинди.

Парламент сайловлари, Конституцияга кўра, 2021 йилда бўлиб ўтиши керак. Айрим кузатувчилар Мажилисга сайловлар қонунда белгиланган муддатдан аввалроқ бўлиб ўтиши эҳтимолини истисно қилмаяпти.

XS
SM
MD
LG