Ссылки доступа

Солиқ қўмитаси ўз информаторларини пул билан рағбатлантирмоқчи


Давлат солиқ қўмитаси “солиқларни тўлашдан бўйин товлаш ва хуфиёна иқтисодий фаолиятни амалга ошириш фактларини аниқлашда ёрдам берган шахсларни” моддий рағбатлантирадиган бўлди.

Қўмитанинг 11 сентябрдан бошлаб кучга кириши режалаштирилаётган низомига асосан “ёрдам берган шахслар” “ундирилган молиявий жарималар ёки ҳуқуқбузарлардан олиб қўйилган товар-моддий бойликларини сотишдан бюджетга тушумларнинг 5 фоизи, бироқ тўлов муддатида амалда бўлган меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг 3 бараваридан ошмаган миқдорда пул маблағлари билан рағбатлантирилади”.

Яъни бериладиган мукофот пули 1 миллион 730 минг сўм миқдоридан кўп бўлмайди. Агар бир субъект солиқ қонунчилигини бузаётгани тўғрисида бир неча одам хабар берган бўлса, мукофот пули биринчи бўлиб хабар етказган одамга берилади.

Субъект солиқ қонунчилигини бузаётгани тўғрисида нотўғри маълумотларни берган шахслар эса суд жавобгарчилигига тортилиши мумкин.

XS
SM
MD
LG