Ссылки доступа

Тожикистонда мактаб ўқувчиларининг 1 сентябрдан ўқиш бошлашларига тўғри келади


1 сентябрь якшанба ва дам олиш олиш кунига тўғри келишига қарамай, Тожикистон фан ва таълим вазирлиги талабалар ва ўқувчилар, шунингдек, ўқитувчиларни шу куни ўқишга чиқиши лозимлигини белгилаган.

Фан ва таълим вазирлигидагиларнинг таъкидлашича, агар дам олиш куни ҳисобланса ҳам, ўқув йили белгиланган муддатда бошланиши керак.

Фан ва таълим вазирлигининг сўнгги қарори ижтимоий тармоқларда турли муносабатларни келтириб чиқарган. Айримлар “ўқитувчилар таркиби ва ўқувчиларнинг ҳуқуқлари бузилгани тўғрисида” гапирса, бошқалар қарор қабул қилиб бўлингани ва шунинг учун уни бажариш кераклигини ёзмоқда, акс ҳолда 1 сентябрь куни дарсга чиқмайдиган ўвуқчи ва талабалар ўқишдан четлатилиши мумкин.

Ота-оналарнинг фикрича, ўқув йилининг 2 сентябрдан бошлангани яхши бўларди. Фан ва таълим вазирлигидагиларнинг айтишича, танқид учун ҳеч қандай асос йўқ, бу кун келгусида ҳафтанинг бошқа кунларида ундирилади.

«1 сентябрь ўрнига 7 сентябрь, шанба дам олиш куни бўлади”, - дейилади вазирлик фармойишида.

Ойша, пойтахтдаги олий ўқув юртларидан бирининг талабаси бўлиб, 29 август куни Озоди Радиосига айтишича, ўқув йилини якшанба кунидан бошлаш қарори “нотўғри саналади”, унинг фикрича, бу билан “вазирлик ўқувчиларнинг ҳуқуқларини” бузмоқда.

«Тожикистонда якшанба ҳар доим дам олиш куни бўлган. Ҳатто байрамлар дам олиш кунига тўғри келиб қолса, қонунчиликка биноан дам олиш куни якшанбадан душанбага кўчириларди. Нима учун, ўқув йили якшанбага тўғри келса, биз барчамиз бу куни дарсга боришимиз керак ?», - дейди бу талаба.

Сўнгги йилларда вазирлик бир неча марта давлат органлари ва уларнинг раҳбарлари томонидан танқид мавзусига айланган бу каби баҳсли қарорлар қабул қилган. Масалан, 2017 йилда ўқув йили Ийди Қурбон байрами билан бир кунга тўғри келиб қолган, гарчи бу кун амалдаги қонунчиликка кўра байрам куни бўлишига қарамай, вазирлик ўқитувчи ва ўқувчиларни дарсга чиқишга мажбур қилган эди.

Тожикистонда мактабларда ўқиётган ўқувчилар сони бу йил 1 миллион 900 минг кишини ташкил этган.

XS
SM
MD
LG