Ссылки доступа

Фаоллар аҳоли ўқ-дори заҳиралари портлашидан жабр кўрган Арис мактаб ўқувчиларига ёрдам кўрсатмоқда


Қозоғистон кўнгилларининг гуруҳи ўқ-дори омборидаги июнь ойида рўй берган портлашлардан жабр кўрган Арис шаҳридаги муҳтож болаларга бефарқ бўлмаган қозоғистонликларнинг маблағи ҳисобига сотиб олинган рюкзак ва канцелярия маҳсулотларини келтирмоқда.

Арисликларга ёрдам бериш ташаббусини август ойи бошида бир неча фаоллар илгари суришди, улар кейинроқ маблағ йиғиш бошланганини эълон қилишди. Пойтахтда яшайдиган фаоллардан бири Бэлла Оринбетовага кўра, мамлакатнинг турли минтақаларидан бўлган юзлаб одамлар жами 900 минг танга (2300 доллар) миқдорида пул ўтказиб беришган. Йиғилган маблағларнинг ҳисоботи Facebook ижтимоий тармоғининг “Арис.Ақпарат” гуруҳида чоп этилди. Бу пулларга дафтар, қалам, ручка, рюкзаклар харид қилинди. Оринбетованинг айтишича, бефарқ бўлмаган ватандошлар туфайли Арисдаги 300 га яқин оилага ёрдам беришга эришилди. Муҳтож оилалар рўйхати фаолларга ҳокимият томонидан тақдим этилди.

- Шу пайтгача биз маҳаллий ҳокимиятдан янги ўқув йили олдидан муҳтож оилаларга ёрдам кўрсатиладими, деб сўрадик. Улар имконият йўқ, деб жавоб беришди. Биз ёрдам кўрсатишга келишиб олдик, - дер экан Оринбетова, акцияга турли ёшлар бирлашмалари қўшилганини қўшимча қилди.

Арис ҳам таркибига кирадиган Туркистон вилояти маъмурий марказида яшайдиган Гани Темирали ўғлининг хабар беришича, ҳафта бошидан бери арисликларга кўмакни тўрт нафар кўнгилли иккита автомобилда келтирмоқда.

- Биз портлашдан уйлари вайрон бўлган муҳтож оилалар ва яшовчиларга тарқатаяпмиз. Бир оилада мактабда тайёргарлик кўрилган, бошқаси эса йўқ. Айримлар нега рўйҳатда йўқлигини сўрамоқда, хафа бўлаяпти. Баъзиларининг ўзи бизга мурожаат қилмоқда, ёрдам сўраяпти. Улар орасида кийим сўрайдиганлар ҳам бор. Биз уларга имкон даражасида ёрдам кўрсатишга уринаяпмиз. Ҳозирча уйлари вайрон бўлган 11 та оилани топа олганимиз йўқ. Улар шаҳарда эмас. Биз уларни топиб, ёрдам кўрсатишимиз керак, - дейди Озодлик радиосига Гани Темирали ўғли 29 август куни.

2019 йилнинг 24 июнида Арисдаги ҳарбий омборда чиққан ёнғин ўқ-дори захираларининг портлашини келтириб чиқарди. Аҳоли кўчишга мажбур бўлган, уларнинг катта қисми шаҳарни мустақил равишда тарк этганди. Ҳодиса оқибатида тўрт киши ҳалок бўлди, юзлаб инсонлар тиббий ёрдам сўраб мурожаат қилди.

Маҳаллий расмийларнинг маълумотига кўра, портлашлар шаҳардаги уйларнинг 85 фоизини шикастлади, 20 дан зиёд уй ёниб кетди. Ҳукуматнинг маълум қилишича, шаҳарни қайта тиклашга 56,1 миллиард танга (144,7 миллион доллар) ажратилган.

Охирги 10 йил ичида Арисда одамлар ўлимига олиб келган ҳарбий ва ҳарбий объектга яқин объектларда портлаш билан боғлиқ ҳодиса юз берган.

XS
SM
MD
LG