Ссылки доступа

Тошкент прокуратураси Riviera савдо марказидаги ўлим ҳолати юзасидан жиноят иши очди


Тошкент шаҳар прокуратураси Riviera савдо маркази қурилишида юз берган ўлим ҳолати юзасидан жиноят иши қўзғатди ва айни пайтда дастлабки тергов ҳаракатлари бошланди. Бу ҳақда Бош прокуратура 29 август куни хабар берди.

Объект қурилиши ҳодиса тавсилотлари ва сабаблари аниқланмагунига қадар тўхтатиб қўйилди. Ҳодиса жойида экспертлар гуруҳи ишламоқда.

Тошкентнинг Олмазор тумани Нурафшон ва Себзор кўчалари туташган жойда барпо этилаётган Riviera савдо-кўнгилочар маркази қурилишида 28 август куни металл қурилмалари қулаши оқибатида 4 киши ҳалок бўлган ва 2 одам жароҳатланган эди.

Жароҳатланганлардан бирининг оёғи, иккинчисининг чап елкаси сингани маълум қилинди.

Riviera савдо-кўнгилочар марказини қураётган The Tower MMG ширкати ҳалок бўлганларнинг оилаларига таъзия билдирди. Ширкат ҳалок бўлганларнинг оила аъзоларига моддий кўмак кўрсатишни ва имконияти борича ёрдам беришни ваъда қилди.

XS
SM
MD
LG