Ссылки доступа

Советларнинг илк ядро қуроли портлаши: Орадан 70 йил ўтиб, ғурур фожиага айланди (тўплам)


- Советларнинг илк ядро қуроли портлаши: Орадан 70 йил ўтиб, ғурур фожиага айланди. 1949 йил 29 августда рўй берган портлаш энди пайдо бўлаётган совуқ урушнинг даҳшатли янги бобини бошлаб берди. Қўшма Штатлар Япония устига иккита бомба ташлаганидан 4 йил ўтиб, Совет Иттифоқи Қозоғистон Совет Республикасидаги Семипалатинск ядро полигонида биринчи ядро қуролини портлатди. (видео)

- Шарғунлик тадбиркор: Дўконларимизни ҳеч қандай огоҳлантиришсиз бузиб ташлашди. Сурхондарë вилояти Сариосиë тумани Шарғун шаҳарчасидаги тадбиркорларнинг ëзишича¸ уларга тегишли савдо дўконлари ҳеч қандай огоҳлантириш ва сабабсиз бузиб ташланган. Уларга кўра¸ суд уларнинг қонуний ҳужжатларини ноқонунийга чиқарган. (видео)

- Ўзбек мухлисларини ўзига тортадиган кино яратилиши лозим! Узбек киночиларнинг кетмони качон учади? Савия жиҳатидан кино экспертлари жиддий танқидларига учраб келаётган ўзбек киноси шунга қарамасдан йил сайин ўз маҳсулоти сонини ошириб бормоқда: ҳар йили Ўзбекистонда давлат кўмагида 50 яқин бадиий фильм олинади. (видео)

- Ғарбий соҳилдаги фаластинликлар ғорларда яшашга мажбур бўлмоқда. Урдун дарёсининг Ғарбий соҳилида истиқомат қиладиган фаластинликлар уй қуриш илтимоси қондирилмаётгани туфайли ғорларда яшашга мажбур бўлаяптилар. (ўзбек тилида видео)

- Россия: МАКС авиасалонида Эрдўғонга Россиянинг энг янги қирувчи учоғи намойиш қилинди. Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон МАКС-2019 халқаро авиасалонининг очилиш маросимида қатнашиш учун Россияга келиб, энг янги Су-57 қирувчи учоғини кўздан кечирди. Эрдўғоннинг ташрифи Анқара билан Вашингтон ўртасида F-35 учоғини етказиб бериш бўйича баҳс авж олган бир пайтга тўғри келди. (видео)

- АҚШ суди Johnson&Johnson ширкатини 572 000 000 долларлик жаримага тортди. Оклахома округ суди Johnson&Johnson ширкатига ярим миллиард доллардан ошиқроқ жарима белгилади. Дори-дармон ишлаб чиқарувчи ширкат опиоид бўҳронини кучайтирганликда айбдор, деб топилган. (видео)

- Ўзбекистоннинг U-16 жамоаси Москвадаги турнирда 2-ўрин эгаллади. Шу йилинг 21-25 август кунлари Россия пойтахтининг Чертаново-Арена майдонида “Звездный путь”, яъни “Юлдузли йул” деб номланган халкаро футбол мусобакасида Ўзбекистоннинг U-16, яъни 16 ёшгача бўлган терма жамоаси қатнашди. (видео)

- Директор муовини: Мактабимиз хоналарида электр 24 соат ëниб туради. Қашқадарë вилояти Чироқчи туманидаги 159 мактабда электр тизими нотўғри монтаж қилингани боис баъзи бир хоналарда чироқ доимий равишда ëниб туради¸ баъзи хоналарда эса умуман ëнмайди. Туман халқ таълими бўлими мутахассисига кўра¸ кўп мактабларнинг иситиш ва электр тизимлари ўқув йилига тайëр эмас. (видео)

- "Шарқ тароналари" ўн иккинчи фестивали бошланди. (фотогалерея)

- Францияда шов-шувли G7 саммити поёнига етди. Франциянинг Биарриц шаҳрида “Катта еттилик” саммити ниҳоясига етди. Бу галги саммит Эрон ташқи ишлар вазирининг ташрифи, Россиянинг G7 га қайтиш эҳтимоли ҳамда АҚШ ва Хитой ўртасида “уруш-жанжалсиз” консультациялар давом этишига оид хабарлар билан ёдда қолди. (видео)

- Чеченистонда Европадаги энг катта масжид очилди. (видео Настоящее время)

- Бангладешдаги роҳинжа мусулмонлари ватанига қайтиш истагидалар. Мьянмадаги қатлиомга икки йил тўлиши муносабати билан оммавий ибодатга йиғилган Бангладешдаги роҳинжа мусулмонлари ватанларига қайтиш тилаги билан дуога қўл очдилар. (ўзбек тилида видео)

- Уйи бузилган турғун: Бизга на компенсация берилди¸ на ëрдам. Андижон вилояти Бўз туманида уйи бузилган аҳолининг ëзишича¸ Обод қишлоқ доирасида улар яшаб турган уйлар бузилган¸ аммо ҳалигача ҳокимият томонидан на ëрдам берилган¸ на компенсация. (видео)

- Эрон ўзи ишлаб чиқарган ҳаво ҳужумига қарши мудофаа тизимини намойиш қилди. Эронда 22 август куни Мудофаа саноати куни нишонланди. Шу куни Теҳрон ўзи ишлаб чиқарган ҳаво ҳужумига қарши мудофаа тизимини намойиш қилди, дея хабар қилмоқда давлат нашрлари. (видео)

- Зангиотанинг V.I.P. бўлмаган маҳкумлари қандай яшайди? 2000 йилларда Ўзбекистон шоу бизнесида тадбирлар уюштирувчи сифатида ишлаган Гулчеҳра Исабоева¸ ҳаëтининг 4.5 йилини Ўзбекистон қамоғида ўтказди. Махсус уюштирилган туҳмат қурбони бўлганини таъкидлаëтган Исабоева¸ Зангиота аëллар колониясидаги кундалик ҳаëт ҳақида ҳикоя қилди. (видео)

- Тошкентда ИИВга тушум келтираётган "тонировка" савдоси кучайди. Тошкентда енгил автомобил ойналарини қорайтириш - "тонировка" қилиш бизнеси гуллаб-яшнамоқда. Ҳукумат қарори билан пуллик қилиб қўйилган "тонировка" савдоси тушуми ИИВ моддий-техник базасини ривожлантириш ҳамда ходимлари маошини оширишга йўналтирилган. (видео)

- Ўзбекистонда нархлар: нима неча фоизга ошди? 15 августдан бошлаб Ўзбекистонда электр энергияси, табиий газ, бензин ва дизель ёнилғисининг янги нархлари кучга кирди. Ёқилғи-энергетика ресурслари нарх ва тарифларига киритилган ўзгартишлар Вазирлар Маҳкамасининг 30 июлдаги қарори билан тасдиқланган. (видео)

- Венгрияда "темир парда" қулаганининг 30 йиллиги нишонланди. Германия канцлери Ангела Меркель ва Венгрия бош вазири Виктор Орбан Шопрон шаҳрида "темир парда" қулаши ибтидоси бўлган "Европа сайли"нинг 30 йиллигини нишонладилар. (ўзбек тилида видео)

- Афғонистондаги тўй азага айланди – 60 дан зиёд одам нобуд бўлди. Афғонистон пойтахти Кобулдаги тўйда содир бўлган портлаш камида 63 кишининг умрига зомин бўлди. (ўзбек тилида видео)

- Ярми бузилган уйда яшаëтган оила ҳикояси. Хоразм вилояти Урганч тумани Қоровул қишлоғи Арбоблар маҳалласи турғуни 48 яшар Анжим Тўрамуротова ҳозирги пайтда уч нафар фарзанди ва эри билан ярми бузиб ташланган уйда яшайди. Маҳаллада кўп қаватли турар жой қурилиши бошланиши билан унга тегишли бўлган уй айвони ва хоналари бузиб ташланган. (видео)

- Ўзбек йигит: ИИБда мени калтаклаб, елим тўқмоқ билан зўрламоқчи бўлишди. Шовот туманилик (Хоразм вилояти) 25 яшар қассоб Бунёд Сапаев 15 август оқшомида Янгибозор туман ички ишлар бўлимида терговчилар томонидан аёвсиз калтакланганини иддао қиларкан, олган жароҳатлари туфайли Шовот туман шифохонасига тушганини билдирди. (видео)

МУҲТАРАМ ҲАМКАСБЛАР! СИЗНИНГ ТЕЛЕЯНГИЛИКЛАРИНГИЗ УЧУН, САЙТЛАРНИ УЗАТИШ УЧУН КЕРАК БЎЛИБ ҚОЛИШИ МУМКИН БЎЛГАН ВА ҲАМКОРЛАРГА КЎЧИРИБ ОЛИШ УЧУН ОЧИҚ ТАҚДИМ ЭТИЛАДИГАН, ХУСУСАН ЛОГОТИПСИЗ БЎЛГАН МИНГЛАБ АУДИО ВА ВИДЕОМАТЕРИАЛЛАР БИЛАН ТАНИШИНГ!

XS
SM
MD
LG