Ссылки доступа

Темиртау (Қозоғистон)даги ёнғин вақтида 700 дан ортиқ дала ҳовли ёниб кетди


29 август пайшанба куни Темиртау яқинидаги дала ҳовлилар массивида йирик ёнғин юз берди.

Дастабки маълумотларга кўра, 700дан ортиқ ташландиқ ва 20га яқин ҳозир фойдаланилааётган дала ҳовли ёниб кетган. Ёнғин вақтида икки нафар кекса аёл жабрланди. Айни дамда улар даволанмоқда. Жабрдийдалардан бири – 83 ёшли аёлнинг юзи ва қўли куйди, аммо у шифохонага ётишдан воз кечди.

«КМК Металлург» жамияти ҳудудида ёнғин юз бергани ҳақидаги хабар 29 август куни келиб тушди. Дала ҳовли бинолари, дала ва қамишлар ёнди. Кучли шамол ва қуюқ тутун туфайли ёнғин оқшомга бориб бартараф этилди.

Фавқулотда вазиятлар Департаментининг маълум қилишича, асосий кучлар ёнғин етиб бориши эҳтимоли бўлган станциядаги уйлар, темир йўллар, Жана аул станциясидаги обьектлар ва электр подстанциясини ҳимоя қилишга қаратилди.

Ёнғиннинг аниқ сабаблари ўрганилмоқда. Дала ҳовли массивида пайвандлаш ишлари олиб борилаётгани ҳам тахмин қилинмоқда.

Ёнғин туфайли дала ҳовли массивига етказилган зарар миқдори ошкор қилинмади. Шунингдек, ёниб кетган иншоатлар ва зарар кўрган одамларга товон берилиши борасида ҳам ҳеч ким расман маълум қилмади.

XS
SM
MD
LG