Ссылки доступа

Россия АҚШнинг Суриядаги “Ал Қоида” объектига берилган зарбасини танқид қилди


Қўшма Штатлар шанба куни Сурия шимолидаги, таъкидланишича, “Ал Қоида” террор гуруҳи объектига зарба берди.

АҚШ Қуролли Кучлари Марказий қўмондонлиги баёнотида таъкидланишича, зарба “ҳамкорлар, Америка фуқаролари ва тинч аҳолига таҳдид солувчи ҳужумлар ортида турган” Суриядаги “Ал Қоида” раҳбариятига қарши қаратилган эди. Баёнотда ракета ёки бомба зарбаси борасида маълумот берилмаган.

Британияда жойлашган Сурия инсон ҳуқуқлари мониторинг марказининг баёнотига кўра, зарба оқибатида 40 киши, жумладан “Ал қоида” билан боғлиқ гуруҳ етакчиси ўлдирилган. Гап бу ерда "Хайят Таҳрир аш-Шам" (Россия ва АҚШда террор ташкилоти дея тан олинган) гуруҳи ҳақида бормоқда. Бу гуруҳ Суриянинг Идлиб вилоятининг катта қисмни назорат қилади – Ефрат ғарбидаги бу вилоят Башар Асад ҳукуматига бўйсинмайдиган ягона ҳудуддир. АҚШ зарбаси Идлиб шимолидаги объектга берилди.

Россия мудофаа вазирлиги Американинг Идлибга берилган зарбасини қоралаб чиқди. Берилган баёнотда таъкидланишича, "Америка зарбасига учраган аҳоли пунктларида кўплаб қурбонлар ва вайронагарчиликлар бор", зарба эса Россия ва Туркия хабардор қилинмасдан берилган. Россия ҳарбийлари Идлибдаги яраш режимини қўллаб-қувватлашларини айтишади – Россия ҳарбийларининг қўллаб-қувватлаши билан Асад қўшинларининг амалиёти туфайли Сурия ҳукумат қўшинлари вилоятдаги айрим аҳоли пунктларини ўз назоратига олган.

Суриядаги Америка ҳарбийлари тез-тез Евфрат ғарбидаги нишонларга зарба бериб туради.

XS
SM
MD
LG