Ссылки доступа

Ўзбекистон олий таълим соҳасида АҚШ билан ҳамкорликни ривожлантирмоқчи


Олий ва ўрта махсус таълим вазири Иномжон Мажидов ва АҚШнинг Ўзбекистондаги элчиси Даниэль Розенблум олий таълим соҳасида ҳамкорлик алоқаларини ривожлантириш масалаларини муҳокама қилдилар.

Вазирликнинг расман билдиришича, Ўзбекистон томони Тошкентда АҚШ университетлари филиалини ташкил қилиш ёки кадрлар тайёрлаш бўйича қўшма таълим дастурларини йўлга қўйиш бўйича ҳамкорлик қилишга тайёрлигини билдирган.

Ўзбекистон тўқимачилик, кимё саноати, фармацевтика, архитектура ва қурилиш, қишлоқ хўжалиги, тиббиёт, машинасозлик, энергетика каби соҳа мутахасиссларини тайёрлаш юзасидан халқаро ҳамкорликдан манфаатдор экани маълум қилинди.

“Жаноб элчи АҚШлик мутахассисларнинг ўзбек олий таълим муассасаларида инглиз тили фанини ўқитиш методикасини такомиллаштириш, ўқув режа ва дастурларни тузиш, қолаверса, икки давлат ўртасида академик мобиллик дастурларини йўлга қўйишга қўшаётган ҳиссасини эътироф этди. Шу билан бирга истиқболда малакали кадрлар тайёрлашда ўзаро ҳамкорликни ривожлантиришда ҳали жуда катта имкониятлар борлигини айтиб ўтди”, дейилади хабарда.

XS
SM
MD
LG