Ссылки доступа

Қирғизистонда собиқ депутат айби билан “гаровга” олинган амалдор уни оқланишини сўрамоқда


Ҳукуматнинг Иссиқ кўл вилояти бўйича собиқ вакили Эмилбек Каптагаев бош прокурор Откурбек Жамшитовга очиқ мурожаатнома ёзди, у ўз мактубида ҳукм қилинган собиқ депутат Садир Жапаровга ҳеч қандай даъвоси йўқлигини таъкидлаган.

Ўзининг Facebook'даги саҳифасида эълон қилинган мурожаатда у, Жапаровнинг Каптагаевни гаровга олишда иштироки жиноий ишда йўлигини, бевосита гувоҳларнинг кўрсатмаси мавжуд эмаслигини бир неча бор таъкидлаганини маълум қилади.

«Шахсан менинг ўзим унга нисбатан даъвоим йўқ, у Қоракўлда бўлмаган эди. Садир Жапаровни шу жиноий иш бўйича ўзини 8 йилга ҳукм қилганини айтган фуқаро Кенжебек Жумабаевнинг кўрсатмасига асосан 11,5 йилга ҳукм қилишди. У гаровга олиш Жапаровнинг топшириғига биноан уюштирилганини ва ўша ҳодисалар вақтида телефон орқали у билан суҳбатлашганини ва қандайдир топшириқ олганини айтган», -дея эслатади Каптагаев.

Унинг қайд қилишича, тергов Жапаров ва Жумабаевнинг ҳамкорлик қилгани фактини исботлай олмаган ва шу сабабли ҳам Садир Жапаров иши қайта кўриб чиқилиши керак, деган фикрни айтиб қўшимча тергов олиб борилиши ва Кенжебек Жумабаевнинг ролини ойдинлаштириш кераклигини билдирди.

«Агар у ёлғон гапирган бўлса, у ҳолда Садир Жапаров оқланиши керак. У озодликда бўлиши лозим. Шу билан бирга Кенжебек Жумабаевнинг ҳаракатларига хуқуқий баҳо берилиши керак, агар у Жапаровни чалғитган бўлса, у ҳолда берилган 8 йил муддатга яна муддат қўшиб берилиши керак. Жавобгарликка ёлғон маълумот беришга мажбур қилган ва шу тариқа жиноий ишни сохталаштирган терговчилар ҳам тортилиши керак», -дейди Каптагаев.

2018 йилда Садир Жапаров 2013 йилги Қоракўл митингини уюштиришда ва ўша вақтдаги губернатор Эмилбек Каптагаевни гаровга олишда айбдор деб топилган эди. У 11 ярим йил муддатга кучайтирилган режимдаги колонияга ҳукм қилинди. 2019 йил апрелида Олий суд Жапаров адвокатининг аризасини қисман қаноатлантирди ва янги кодекслар кучга кириши билан муддатни бир ярим йилга камайтирди. Янги кодекслар жиноий қонунчиликни инсонпарварлик рухига мослаштиради.

2019 йилнинг май ойида Жапаровнинг адвокатлари ва Жазони ижро этиш муассасаси вакиллари собиқ депутатга нисбатан амнистия қўллаш борасида Аламуддин туман судига тақдимнома йўллашди. 16 июл куни суд тақдимномани рад қилди, 19 августда эса Чуй вилоят суди амнистия қўллашдан воз кечди. Жазони ижро этиш муассасасининг маълум қилишича, Жапаровнинг жазо муддати 2026 йил 5 сентябрь куни ниҳоясига етади.

XS
SM
MD
LG