Ссылки доступа

Душанбеда муддатли ҳарбий хизматчи уйига келганида ўзини осди


Тожикистон чегара қўшинларининг аскари тўрт ойлик хизматдан сўнг ўз жонига қасд қилди. Бу ҳодиса 21 ёшли Рамазон Ғаниев бир ҳафталик таътилга Душанбедаги уйга келганида юз берди.

Расмийлар Хатлон вилоятининг Ҳамадони туманидаги чегара қўшинларининг ҳарбий қисмларидан бирида хизмат қилаётган муддатли ҳарбий аскарнинг ўз жонига қасд қилиш сабабларини тергов қилмоқда.

Пойтахтдаги Фирдавий туман ИИБдаги манбанинг ўз исмини ошкор қилмаслик шарти билан маълум қилишича, Рамазон Ғаниев 24 август куни Душанбинка дарёси соҳилида осилган ҳолда топилган. Унинг айтишича, жасад таниб бўлмас даражада бўлган, беш кун ўтибгина марҳумнинг шахси аниқланди.

Радио Озоди журналисти 2 август куни марҳумнинг ота уйида бўлди, бироқ қариндошлари суҳбатдан қатъиян воз кечишди. Фақат Рамазоннинг онаси кўзда ёш билан пул ишлаш учун Россияда эканини ва фожиа ҳақида эшитганидан кейин зудлик билан Душанбега келганини айтди. «Ўғлим бир ҳафталик таътилда эди, қариндошимизнинг тўйига атайлаб келган эди, мана шу ҳодиса юз берди», - дейди она.

Ўша қайғули кунда Рамазонни энг охирги бўлиб кўрганлардан бири унинг синглиси ҳам бирор бир изоҳ бермади.

Рамазон тиббиёт коллежини битирган ва Тиббиёт университетига ўқишга кирмоқчи эди, аммо армияга чақирилди. Рамазоннинг ўзини Шахбоз дея таништирган дўстининг айтишича, Рамазон ўқишни давом эттирмоқчи эди, аммо «тузоқ»қа тушиб қолди.

Марҳумнинг қўшнилари ҳам Рамазон ғамхўр йигит бўлганини ва ёш шифокор бўлгани боис атрофдагилага ҳамиша ёрдам беришга интилиб келганини айтишади.

Тожик аскарларининг ўз жонига қасд қилиши ёки ўлими билан боғлиқ материаллар ОАВда мунтазам пайдо бўлиб туради. Экспертлар ва ҳуқуқ ҳимоячилари бу фожиаларнинг ортида доимийлик касб этган низомга зид ҳатти-ҳаракатлар туришини айтишади.

XS
SM
MD
LG