Ссылки доступа

Қирғизистон ҳукумати ишонтиради: «Сари-Чат – Ээр-Таш» қўриқхонаси ҳудудида разведка ишлари олиб борилмайди


«Сари-Чат – Ээр-Таш» қўриқхонаси ҳудудларида разведка ишлари олиб борилмаган ва олиб борилмайди. Бу ҳақда «Азаттиқ» радиосига ҳукумат матбуот хизмати рахбари Чынгыз Эсенгул уулу баёнот берди. У қўриқхонанинг 16 минг гектар майдони «Қумтор»га қайтарилгани борасидаги хабарларни инкор қилди.

«Сари-Чат – Ээр-Таш» қўриқхонаси ҳудудларида разведка ишлари олиб борилмаган ва олиб борилмайди. Гап қўриқхонага тегишли бўлмаган 16 минг гектар майдон ҳақида бормоқда. 2013 йилдан бери қўриқхона ҳудуди ўзгармаган. Ҳукумат учун давлат манфаатлари юқори туради. Стратегик Битимда ер ҳақида бирорта ҳам сўз йўқ. Бу масала ҳатто кўриб ҳам чиқилмаган», - дейди Эсенгул уулу.

Унинг айтишича, 1994 йилда Қумторга 10 минг гектар ер берилган, 1997 йилда унинг ҳудуди 26,6 минг гектарга етди. 2005 йилда ўзгартиш киритилди ва майдон 26,3 минг гектарни ташкил қилди. 2009 йилда майдон 26,4 минг гектар дея тан олинган эди.

Бундан аввал тарқатилган хабарда, икки йил аввал Centerra Gold Inc.,билан имзоланган Стратегик Келишувнинг ҳаётга татбиқ этилиши доирасида Қумторга «Сары-Чат – Ээр-Таш» қўриқхонаси ҳудудлари ҳисобидан 16 минг гектар ер майдони қайтарилгани айтилган эди. «Кыргызалтын» ОАЖ бошқаруви раиси Алмаз Алимбеков «Азаттық» радиосининг «Ынгайсыз суроолор» дастурида қилган чиқишида хукумат 10 йил аввал ўз зиммасига олган мажбуриятни бажаргани ҳақида айтган эди.

«2009 йилги концессион битим тасдиқланаётганида Қумторга кондан қўшимча 26 минг гектар ер ажратилган эди. Аммо 2012 йилда хукумат ўз қарори билан майдонни 10 минг гектаргача қисқартирди. 2009 йилги битим бўйича зиммамизга олган мажбуриятларни бажариш мақсадида уларга 16 минг гектар ерни қайтардик. 2009 йилдаги Битим бўйича қўшимча 26 минг гектар ер беришимиз эвазига «Центерра»даги акцияларимизни 15 фоиздан 33 фоизгача оширамиз», -дейди Алимбеков.

Саричат-Эрташ қўриқхонасининг жанубий-ғарбидаги 16 минг гектар участка «Кумтор Голд Компани»га хукуматнинг 2009 йил 6 июнь кунги қарорга асосан берилган эди. 2010 йил 14 июн куни қўриқхонага тегишли бўлган Қора Сой, Қоёнду ва Уч кўл участкаларида геологоразведка ишлари олиб борилишига рухсат берилди. 2012 йилда хукумат ўз қарорини қайта кўриб чиқди, ҳамда “Алоҳида қўриқланадиган табиат ҳудудлари” тўғрисидаги қонунга биноан қўриқхоналарда геологоразведка ишлари олиб борилиши тақиқланишини маълум қилди.

Эколог Динара Кутманованинг таъкидлашича, Атроф-Муҳитни муҳофаза қилиш Давлат агентлиги 2009 йилда қўриқхона чегарасини ўзгартирди, бунинг натижасида Қумторга яқин жойлашган участкалар қўриқхона ҳудуди чегараларига кирмай қолди ва бунинг оқибатида унинг майдони қисқарди.

XS
SM
MD
LG