Ссылки доступа

Ўзбекистон фуқаролигидан маҳрум қилиниши мумкин бўлган шахслар рўйхати янгиланди


Ўзбекистон фуқаролигидан маҳрум бўлиб қолиш эҳтимоли мавжуд фуқаролар рўйхати янгиланди. Ўзбекистоннинг Москвадаги элчихонаси эълон қилган янги рўйхатда 1150 нафар одамнинг исми-шарифи келтирилган.

Қирғизистондаги элчихона сайтига жойлаштирилган 103-сонли рўйхатдан 1066 одам, Қозоғистондаги элчихона сайтида жойлаштирилган 104-сонли рўйхатда 1150 одам қайд этилган.

Маълум қилинишича, рўйхатдаги фуқаролар уч йилдан ортиқ вақтдан буён хорижда ишлаб келади, бироқ шу кунгача консуллик рўйхатига турмаган.

Рўйхатга киритилганларнинг 947 нафари этник қозоқ, 84 нафари рус, 43 нафари ўзбек, 25 нафари қорақалпоқ. Шунингдек, қирғиз, татар, яҳудий, беларус, украин, корейс, чуваш, туркман, турк миллатига мансуб шахслар ҳам рўйхатда бор. Рўйхатга киритилганларнинг энг кексаси 97 ёшда, энг ёши 21 яшар.

Элчихонанинг билдиришича, “Ўзбекистон Республикаси фуқаролиги тўғрисида”ги қонуннинг 21-моддасига мувофиқ, рўйхатдаги шахсларнинг фуқаролигини бекор қилишни расмийлаштириш масаласи кўриб чиқилмоқда.

XS
SM
MD
LG