Ссылки доступа

ҚР ички ишлар вазирининг собиқ ўринбосари Курсан Асанов учта жиноий иш бўйича сўроқ қилинмоқда


Ички ишлар вазирининг собиқ ўринбосари Курсан Асанов учта жиноий иш бўйича сўроқ қилинмоқда. Бу ҳақда «Азаттық» радиосига унинг адвокати Таалайгуль Токтакунова маълум қилди.

Унинг айтишича, ҳар учта жиноий иш 320 («хизмат ваколатларини суиъстемол қилиш») моддаси бўйича қўзғатилган. Иккита жиноий иш бўйича Асанов гувоҳ сифатида кўрилади. Иш ҳарбий прокуратура томонилан олиб борилмоқда.

«Қонун бўйича жиноят кодексининг моддалари эмас, балки қайси факт бўйича қўзғатилгани гапириши керак. Аммо бизга аниқ фактларни кўрсатишмади. Турли саволларни беришмоқда, шу сабабли қайси факт бўйича жиноий иш очилганини билмаймиз», - дейди адвокат.

13 август куни Курсан Асанов 7-8 август кунлари Қўй Тошдаги ҳодисалар туфайли “қирғиз милицияси манфаатларига хиёнат қилгани” учун ишдан бўшатилди. Ҳарбий прокуратура терговни бошлади. У 13 октябргача уй қамоғида бўлади.

Курсан Асановнинг ўзи мансабидан бўшатилганидан кейин “хизмат бурчини бажарганини ва шахсий манфаатларини давлатникидан юқори қўймаганини” билдирди.

22 август куни ички ишлар вазирининг собиқ ўринбосарининг адвокати Икрамидин Айткулов ушланди, у фирибгарликда гумон қилинмоқда. Кейинроқ уни 21 октябрга қадар уй қамоғига жойлаштиришди. 24 август куни ИИВнинг махсус бўлинмаси полки ходими Дамирбек Пайзылла уулу қўлга олингани маълум бўлди. Норасмий маълумотларга кўра, у мансабидан бўшатилган ички ишлар вазири ўринбосари Курсан Асановнинг ёрдамчиси бўлган.

29 август куни Бош прокуратура баёнот бериб, Асановнинг ёрдамчиси Атамбаев тарафдорларига унинг ўғли Муҳаммед-Али Асанов орқали далилий ашёларни берганини маълум қилди. Курсан Асановга жиноят содир этишда гумон қилинаётгани борасида маълум қилинди, 1997 йилда туғилган ўғли эса қидирувга берилди.

XS
SM
MD
LG