Ссылки доступа

АҚШ президенти зудлик билан Украинага молиявий ёрдам беришга чақирилди


“Украина хавфсизлигига ёрдам ташаббуси”? деб номланувчи молиявий пакет Конгресс томонидан қабул қилинди, аммо Трамп администрацияси ҳамон Киевга маблағ бермади.

Бир гуруҳ сенаторлар – республикачи ва демократлар –президент Дональд Трампга мактуб юбориб Украинага молиявий ёрдам сифатида зудлик билан 250 миллион доллар ажратилишини сўрашди.

“Украина хавфсизлигига ёрдам ташаббуси” деб номланувчи молиявий пакет Конгресс томонидан қабул қилинди, аммо Трамп администрацияси ҳамон Киевга маблағ бермади. Пул берилиши кечиктирилишининг аниқ сабаблари номаълум.

Америка ОАВ таянаётган администрация вакилларининг сўзларига қараганда, Оқ уй бу пуллар АҚШ манфаатларига мос равишда ишлатилишига ишонч ҳосил қилиши керак. Бу Трамп учун ташқи сиёсатидаги асосий устивор йўналиш ҳисобланади.

Ўз мактубларида сенаторлар – уч нафар демократ ва икки нафар республикачи –администрацияни Украина қуролли кучлари учун “ҳаётий зарур” бўлган молияларни ажратишга чақиришади. Уларнинг таъкидлашларича, Россия томонидан Қрим аннекция қилинганилдан сўнг Вашингтон томониданУкраинага хавфсизлик соҳасида кўрсатиладиган ёрдам украин ҳарбийларига Россия таажжавузидан ҳимоя қилинишлари учун имконият яратади.

Айрим америкалик қонун чиқарувчилар Конгрессга мурожаат қилиб Россияга қарши курашда Украина манффатларини доимий равишда ҳимоя қилиш мажбуриятини олишга чақирмоқда.

Politico нашри бундан аввалроқ, молиявий ёрдам кўрсатиш миллий хавфсизлик бўйича командасининг Украинага молиявий ёрдам беришни қайта кўриб чиқишни сўраган президент Трамп ташаббуси билан амалга ошганини маълум қилган эди. Пуллар АҚШ мудофаа вазирлиги ҳисобида турибди, Пентагон Киевга ёрдам пакетини қўллаб-қувватлашини ва Оқ уйдан кўрсатма берилиши биланоқ уни Киевга тақдим этишга тайёрлигини маълум қилди.

250 миллион долларлик ёрдам, таълим бериш, қуролланиш ва разведкага мўлжалланган пуллар Украина хавфсизлигини қўллаб-қувватлашга мўлжалланган. Конгресс бу маблағлардан 50 миллион долларини қуролланишга ажратди.АҚШ 2018 йилда Украинага танкка қарши Javelin ракетларини тақдим қилди.

1 сентябрь куни Варшавада Украинапрезиденти Владимир Зеленский билан учрашувида АҚШ вице-президенти Майк Пенс баёнот бериб, АҚШ Украинани қўллаб-қувватлашда давом эттаверишини, Россия билан можарода унинг томонида қолишини ва Украинанинг ҳудудий яхлитлиги сақланиб қолишига ёрдам беришга тайёрлигини билдирган эди.

XS
SM
MD
LG