Ссылки доступа

Осиё мамлакатлари ёзувчилари форумига Қозоғистон бюджетидан миллионлаб танга ажратишди


Нур-Султонда ўтаётган Осиё ёзувчиларининг биринчи форумига 281 миллион танга (722 минг доллар атрофида) дан кўпроқ маблағ ажратишди. Бу ҳақдаги маълумот давлат харидлари сайтида берилган.

Маданият ва спорт вазирлиги ҳузуридаги Миллий китоб палатаси буюртмачи бўлиб чиқди. Хизмат кўрсатиш танловида фақат Қозоғистон ёзувчилари уюшмаси иштирок этди.

4 сентябр куни очилган форум 6 сентябргача давом этиши кутилмоқда. Ёзувчилар уюшмаси ахборотига кўра, тадбирга 30 дан зиёд мамлакатдан 80 га яқин ёзувчилар, шу жумладан, Нобель мукофотига номзодлар, Букер ва ASEAN мукофоти совриндорлари ташриф буюришган.

Форумнинг очилишида Қозоғистон президенти Қосим-Жомарт Тоқаев қатнашди. У, маҳаллий агентликларнинг хабар беришича, қатнашчиларга “самарали иш” тилади, “Катта Осиё” махсус Халқаро адабиёт мукофотини таъсис этишни ва Осиё мамлакатлари ёзуквчилари форумини мунтазам равишда Осиёнинг турли давлатларида ўтказишни таклиф этди.

Қозоғистонда турли дабдабали тадбирларга, хоржлик меҳмонларни таклиф этган ҳолда форумларни ўтказишга харажатлар қилинаётгани туфайли ҳокимият шаънига танқид янграйдиган ҳолатлар учраб туради. Экспертлар фикрича, расмийлар халқаро тадбирлар ташкил этиш орқали ўз имижини яхшилашга уринади, бироқ саъй-ҳаракатлар самарадорлиги саволлар туғдиради.

XS
SM
MD
LG