Ссылки доступа

ҚР омбудсмани Институти: контейнерлардан иборат мактаб стандартларга мувофиқ эмас


Омбудсман институти вакиллари Норин вилоятининг Кенеш қишлоғидаги болаларни ўқитиш шароитлари билан танишдилар, бу ерда Казаали Абиров номидаги мактабнинг авариявий ҳолати сабабли янги бино қурилиши ўрнига контейнерлар ўрнатилган.

Қайд этилишича, таъдим шароити ўқув жараёнини амалга ошириш стандартларига қўйилган меъёрларга, шунингдек, боланинг таълим олиш, соғлиғи ва ўз хавфсизлигини ҳимоя қилиш нормаларига мувофиқ эмас.

«Контейнерлар нормал мактаб хонаси ўрнини эгаллаш ҳолатида эмас, уларга бошланғич синфларнинг фақат 15-16 нафар ўқувчилари сиғади холос, юқори синф ўқувчитлари эса бундан ҳам камроқ. Уларда на кондиционерлар, на тегишли вентиляция бор, иссиқ об-ҳавода бу ер жазирама, дим бўлади, ҳаво етишмайди, совуқ ҳавода аксинча, кўчадагидан совуқроқ бўлади», - дейди омбудсман институтидагилар.

Ҳукуматга шошилинч ва тезлаштирилган тартибда камида 200 ўқувчини сиғдира оладиган янги мактаб қуриш, мактабни керакли барча дарслик ва хўжалик қуроллари билан таъминлаш зарурлиги ҳақида хат йўлланади.

2 сентябрь куни ижтимоий тармоқларда Норин вилоятининг Кенаш қишлоғидаги контейнерлардан иборат мактабнинг очилишидан фотосуратлар тарқатилди. Очилиш маросимида маҳаллий ҳокимият вакиллари қатнашди. Ҳодиса ҳукумат шаънига нисбатан танқид ва қизғин мунозараларни келтириб чиқарди.

Мазкур ҳолатдан кейин фан ва таълим вазири Гулмира Кудайбердиева ва Норин вилоятидаги ҳукуматнинг ваколатли вакили Аманбай Кайипов ўз ихтиёрига кўра ишдан бўшаш ҳақида ариза ёздилар. Бироқ контейнерлардан иборат мактаб истеъфога сабаб бўлдими ёки йўқ, бу номаълум.

Норин вилоятининг ваколатли ваколатхонасидан хабар беришларича, контейнерлар вақтинчалик чора ва у 1973 йилда қурилган Казаали Абиров номидаги мактабнинг авариявий ҳолати сабабли қабул қилинган.

Фаоллар янги мактаб қуришга маблағ йиғиш учун банк ҳисоб рақамини очишган. Бироқ ҳукумат масалани мустақил ҳал қилишини хабар қилган, шунга қарамай, ташаббус учун фаолларга миннатдорчилик билдиришган.

Архитектура, қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги Давлат агентлиги маълумотига кўра, янги мактаб лойиҳаси тайёр, у давлат экспертизасидан ўтмоқда.

XS
SM
MD
LG