Ссылки доступа

Шавкат Мирзиёев Россияга ташриф буюришни режалаштирмоқда


Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Россияга ташриф буюришни режалаштирмоқда. Бу ҳақда 4 сентябрь куни Инвестициялар ва ташқи савдо вазири Сардор Умурзоқов бошчилигида ўтказилган йиғилишда маълум қилинди.

Маҳаллий ОАВларга кўра, президентнинг хорижга сафарига тайёргарлик кўриш масаласи Инвестициялар ва ташқи савдо вазири Сардор Умурзақов раислигида ўтказилган йиғилишда муҳокама қилинди.

Аввалроқ Россия Федерацияси иқтисодий ривожланиш вазири Максим Орешкин 2019 йил охирида Ўзбекистон президентининг Россияга ташрифи кутилаётгани ҳақида маълум қилганди.

Осўнгги икки йилда икки мамлакат ўртасидаги ўзаро савдо ҳажми 20 фоизга ўсганини қайд этиб,

Орешкиннинг сўзларига кўра, сўнгги икки йилда икки мамлакат ўртасидаги ўзаро савдо ҳажми 20 фоизга ўсган. Бу МДҲ мамлакатлари орасида энг юқори кўрсаткичдир.

XS
SM
MD
LG