Ссылки доступа

$100 минг пора билан қўлга тушган ҚР Бош прокуратураси ходимининг қамоқ муддатини қисқартиришди


2016 йилда 14 йилга қамалган Бош прокуратуранинг тергов бошқармаси собиқ бошлиғи Кылычбек Арпачиевнинг жазо муддатини қисқартиришди ва манзилгоҳ-колонияга ўтказишди.

Жазони ижро этиш бош бошқармаси матбуот хизматининг хабар беришича, янги кодекслар кучга кириши муносабати билан Бишкек шаҳар суди 2019 йилнинг 13 февралида ҳукмни ўзгартирди ва муддатни 10 йилгача камайтирди. 17 июл куни Арпачиевни Беловодское қишлоғидаги 45 рақамли колонияга ўтказишди.

2015 йилнинг баҳорида Миллий хавфсизлик Давлат қўмитасига хусусий тадбиркор мурожаат қилиб, Бош прокуратура ходими ундан жиноий ишни тўхтатиш учун 200 минг доллар пора талаб қилаётганини билдирган.

Тезкор тадбирлар чоғида Арпачиев ўзининг хизмат хонасида 100 минг доллар нақд пора олаётганда қўлга олинган эди. 2016 йилда у кучайтирилган тартибдаги колонияда жазо ўташ ва мол-мулки мусодара қилинган ҳолда 14 йилга озодликдан маҳрум қилинган эди.

XS
SM
MD
LG