Ссылки доступа

Бойқўнғирда ракета учириладиган Россия фазовий мажмуасига Назарбоев номи берилди


Бойқўнғирда қурилаётган ўрта ва ярим оғир тоифали "Союз-6" ва "Союз-5" элтувчи ракеталар учириладиган Россия ракета-фазовий мажмуаси Қозоғистон биринчи президенти Нурсултан Назарбоев шарафига "Назарбаевский старт" дея аталадиган бўлди.

Бу хақдаги хабар Россиянинг “Роскосмос” сайтида пайдо бўлди.

Бойқўнғирда мажмуа қурилиши борасидаги Келишув 2018 йилда имзоланган эди. Аввал у "Байтерек" деб номланганди. Бироқ ўтган ҳафта Москвада Назарбоев ва РФ президенти Владимир Путин учрашиб, сиёсатчилар биргаликда Халқ Хўжалиги ютуқлари Кўргазмасининг “Қозоғистон” павильонига ташриф буюришганларида РФ президенти мажмуанинг номини ўзгартириш таклифини илгари сурди.

Маълумотларга кўра "Назарбоев"дан илк ракета 2022 йилда учирилади.

Эслатиб ўтамиз, шу йилнинг март ойида ўз лавозимидан истеъфога чиққан мамлакатнинг биринчи президенти Назарбоев шарафига Қозоғистонинг пойтахти Остона қайта номланди: мана бир неча ойдирки шаҳар Нур-Султон дея юритилади.

Шунингдек, Қозоғистон хукумати Нур-Султондаги халқаро аэропортни қайта номлади ва Қозоғистоннинг вилоятлари- Павладар, Қарағанда, Оқтов, Чимкент, Петропавловск, Отирау, Уральск ва Усть-Каменогорск шаҳарлари марказларидаги кўчалар сиёсатчининг номи билан атала бошланди.​ Ундан аввалроқ эса собиқ президент номи Олмаотадаги марказий кўчалардан бирига берилган эди (2017 йилга қадар бу кўча Қизил армия қўмондони Дмитрий Фурманов номи билан аталарди). Назарбоевга, шунингдек Қозоғистонда бир нечта ҳайкал ҳам ўрнатилган, унинг портрети йирик пул купюрасида ҳам пайдо бўлди.

XS
SM
MD
LG