Ссылки доступа

Илк бор мухолифат Москва шаҳар Думасидаги ўринларнинг салкам ярмини қўлга киритди


Якшанба куни бўлиб ўтган сайловлар якунларига кўра мухолифатдаги номзодлар Москва шаҳар Думасидаги 45 та ўриннинг 20 тасини қўлга киритди. Ҳисоблаб чиқилган бюллетенларнинг 99 фоизи натижалари шаҳар сайлов комиссияси сайтида эълон қилинди.

КПРФ (РФКП)дан Мосшаҳардумасига 13 нафар номзод ўтди. 2005 йилдан бери илк бор Мосшаҳардумасига “Яблоко” партиясининг номзоди кирди: сайловда бу партиянинг уч номзоди ва партия қўллаб-қувватлаган яна бир номзод ғолиб бўлди, дея таъкидлайди The Bell нашри. Яна уч нафар “Справедливая Россия” номзоди зафар қучди.

Сиёсатчи Алексей Навальный ўзининг “Ақлли овоз бериш” стратегияси ғалаба қозонганини айтди — у “Единая Россия”нинг шаҳар парламентидаги монополиясига барҳам бериш учун мухолифатдаги номзодлар учун овоз беришга чақирган эди. У ўз тарафдорларига твиттер орқали миннадорчилик билдирди.

25 ўринни — ўзларининг ўзлари номзодини кўрсатганлар олди. Мосшаҳардумасида "Единая Россия" томонидан илгари сурилган номзодлар йўқ — уларнинг ҳаммаси партия обрўси тушиб кетгани боис номзодларини мустақил равишда кўрсатишди. Москва мэри Сергей Собянин бўлиб ўтган сайловларни “сўнгги йиллардаги энг ҳиссиётли” дея атади.

"Единая Россия"нинг Москва шаҳар бўлими етакчисиАндрей Метельский Мосшаҳардумасига бўлиб ўтган сайловда КПРФ номзоди Сергей Савостьяновга имкониятни бой берди. Савостьянов "Единая Россия" фойдасига овоз бериш натижалари сохталаштирилишига уриниш бўлганини маълум қилди.

45-округда бўлиб ўтган сайловда Олий иқтисод мактаби проректори Валерия Касамара Навальнийнинг “Ақлли овоз бериш” рўйхатидаги номзод Магомет Яндиевга мағлуб бўлди, дея хабар беради "Москва" агентлиги. "Мен Москвада ақлли овоз бериш самара берганини кўраяпман, мен уни инкор қила олмайман", — дея баёнот берди Касамара.

Мосшаҳардумасига ўнлаб мустақил номзодлар қўйилмади. Уларнинг сайловга қўйилмагани Москвада июл ва августда оммавий норозиликларга сабаб бўлди.

XS
SM
MD
LG