Ссылки доступа

Тўртта вилоят Хитойга қовун экспорт қилади


Хоразм, Сирдарё, Жиззах ва Қашқадарё вилоятларидан Хитойга қовун экспорт қилинади.

Бу ҳақда хабар берган Ўсимликлар карантини давлат инспекциясининг билдиришича, бу борадаги шартнома Бош вазир Абдулла Ариповнинг 27-28 август кунлари Хитойга қилган сафари доирасида имзоланган.

Икки давлат ўртасида имзоланган «Ўзбекистондан Хитойга қовун экспорт қилиш бўйича фитосанитар талаблар тўғрисида баённома»га асосан Хитойга экспорт қилинадиган қовун фитосанитар талабларга тўлиқ мувофиқ келиши лозим.

Расмий билдирувда айни пайтда Хитойга экспорт қилинаётган мева ва полиз маҳсулотлари тури 12тани ташкил этгани ҳам таъкидланди.

Ўсимликлар карантини давлат инспекцияси Хитойга қўшимча равишда анор, узум ва лимон экспорт қилинишига рухсат олиш бўйича музокаралар олиб бормоқда.

XS
SM
MD
LG