Ссылки доступа

11 сентябрь куни АҚШнинг Кобулдаги элчихонаси олдида портлаш юз берди


Афғонистон пойтахти Кобулда 11 сентябрь, чоршанба куни реактив снаряд Америка элчихонаси олдида портлади, бошқа бир зарба Афғонистон мудофаа вазирлиги биносига зарар етказди.

AP ва AFP ахборот агентликларининг хабар беришича, ҳар икки ҳодисада қурбонлар ва жароҳат олганлар бўлмади.

«Снаряд Мудофаа вазирлиги биносининг деворига бориб урилди, хабарларга кўра ҳеч ким жароҳат олмади », – дейилади Афғонистон мудофаа вазирлиги матбуот котиби Носрат Рохими тарқатган баёнотда.

Элчихона ходимларининг айтишларича, овоз кучайтиргичлар орқали ракета тушиши оқибатида мажмуа яқинида портлаш юз бергани борасида хабар тарқатилди. «Биз Кобулдаги АҚШ элчихонаси яқинида портлаш юз берганини тасдиқлаймиз, – деди АҚШ давлат департаменти ходими. – Америка [дипломатик] миссиясининг ходимларига портлашлар бевосита таъсир кўрсатмади».

Портлашлар АҚШда 11 сентябрда содир этилган терактларнинг 18 йиллиги кунида юз берди, ўшандан кейин АҚШ Афғонистонга қўшинларни киритган эди. Бугунги портлашдан икки кун аввал АҚШ президенти Дональд Трамп“Толибон” ҳаракати етакчилари билан салкам бир йилдан бери Америка маъмурияти олиб бораётган мулоқотлар тўхтатилганини эълон қилган эди.

XS
SM
MD
LG