Ссылки доступа

Муваққат ҳукумат аъзолари Қирғизистон президенти билан учрашиш ниятида


2010 йилнинг апрель ҳодисалардан кейин тузилган Муваққат ҳукумат(МХ) аъзолапри норасмий вазиятда учрашдилар. Эндиликда уларнинг президент Сооронбай Жээнбеков билан учрашуви кутилмоқда.

МХнинг айрим аъзолари учрашувга сиёсатчилар Омурбек Текебаев ва Дуйшенкул Чотоновнинг озод қилиниши баҳона бўлганилигини айтишди. Бундан ташқари улар мамлакатдаги сиёсий вазиятни муҳокама қилдилар. 2010 йилда фавқулотда вазият даврида тузилган МХ аъзолари бўлмиш сиёсатчиларнинг учрашуви уларнинг сиёсий мувозанати ва таъсири ҳақидаги муҳокамаларга сабаб бўлди.

Собиқ бош вазир, Муваққат ҳукумат аъзоси Темир Сариевнинг таъкидлашича, президент билан учрашув – бу давлат раҳбари аппаратидан чиққан ташаббус. Шу билан бирга у қандай масалалар муҳокама қилинишини билмаслигини қўшимча қилди.

МХДҚ собиқ раиси, Муваққат хукумат аъзоси Кенешбек Дуйшебаевнинг таъкидлашича, учрашув иштирокчиларининг мамлакатдаги сиёсий вазият ҳақидаги фикрлари якдил. У ҳам Муваққат ҳукумат аъзоларининг президент Сооронбай Жээнбеков билан учрашуви кутилаётганини айтди.

МХ аъзолари билан учрашувга Роза Отунбаева, Темир Сариев, Кенешбек Дуйшебаев, Азимбек Бекназаров, Эмилбек Каптагаев, Элмира Ибраимова, Болот Шер, Исмаил Исаков, Абдиғани Эркебаев, Омурбек Текебаев, Дуйшенкул Чотоновлар келишди. Учрашувда ҚР собиқ президенти Алмазбек Атамбаев бўлмади. У МХДҚ СИЗОсида ушлаб турилибди.

Муваққат ҳукумат аъзоларининг аввалги учрашуви 2016 йилда Алмазбек Атамбаев конституциявий ислоҳотлар бошланганини эълон қилганида бўлиб ўтган эди. Ўшандан кейин МХдаги собиқ ҳаммаслаклар ўртасида қарама-қаршиликлар пайдо бўлди. Бироқ бугунги кунда, Абдуғани Эркебаев ва Иса Омурқуловдан бошқа ҳеч ким давлат хизматида ишламайди.

Давлат раҳбари аппарати МХ аъзолари билан президентнинг эҳтимолий учрашуви юзасидан расман изоҳ бермади.

XS
SM
MD
LG