Ссылки доступа

Олий суд бошпана олиш хуқуқини чекловчи Трампнинг фармонини кучда қолдирди


Мигранты в Мексике на пути к границе с США в январе 2019 года

Чоршанба куни АҚШ Олий суди Трамп администрациясининг бошпана олиш масаласида муҳожирлар ҳуқуқларини чекловчи фармонни кучда қолдирди.

"Биз йирик ғалаба қозондик", - дея ёзди Дональд Трамп ўзининг Твиттерида.

Президент фармонига кўра, ўз мамлакатини тарк этиб бошқа биринчи мамлакатга келганларидан сўнг бошпана сўрамаган ва рад жавобини олган муҳожирларнинг илтимосларини АҚШ кўриб чиқмайди. Бу дегани АҚШга йўл олган Марказий Америка мамлакатларининг барчамигрантлари Мексика ҳудудидан ўтар экан, албатта Мексикадан бошпана сўрашлари керак бўлади.

Олий суд ҳайъатининг тўққиз нафар аъзосидан атиги икки нафари очиқчасига Трамп фармойишига рози эмаслигини айтишди, қолган етти нафари ўз фикрларини очиқ айтишмади. Улардан бири Соня Сотомайор ўз фикрини қуйидагича билдирди: "Администрация яна таъқиб қилинаётган қочқинларни ҳимоя қилишга қаратилган кўп йиллик амалиётга қарши бўлган фармон қабул қилди. Бу вазиятда гап Ғарбий ярим шар аҳолисининг заиф қатламлари ҳақида бормоқда".

Бундан аввалроқ Калифорнияокруг судьясиадминистрация фармони конституцияга зид эканлиги борасида қарор қабул қилган ва унинг ҳаракатини умуммилий миқёсда вақтинча тўҳтатиб қўйган эди. Округ апелляция суди фармойиш бажарилишини бевосита ўз юрисдикциясида бўлган тўққизта штат доирасигача торайтирди, аммо иш биринчи инстанцияга қайтарилганида, тақиқлов географияси яна умуммиллий доирагача кенгайтирилди. Бош прокуратура Олий судга мурожаат қилиб юзага келган вазиятга аралашишни сўради ва Олий суд бу илтимосни бажарди.

Оқ уй биргина округ суди иш барча инстанциялар, жумладан якунида Олий судда кўриб чиқилмасдан ижроия хокимиятнинг фармойишини бутун мамлакат бўйлаб блоклаш ваколатига эга эканлигига мутлоқо қарши чиқмоқда.

XS
SM
MD
LG