Ссылки доступа

Тоқаев Пекиндаги учрашувда жаҳонда юаннинг ролини оширишга чақирди


Давлат ташрифи билан Хитойда бўлиб турган Қозоғистон президенти Қасим-Жомарт Тоқаев 11 сентябрь куни Хитой ишбилармон доиралари вакиллари билан бўлиб ўтган учрашувда «Астана» Халқаро молиявий марказ базасида Хитой миллий валютасида инвестиция киритиш «механизм»ини яратиш режаси ҳақида баёнот берди.

«RMB Connect лойиҳаси юанда инвестициялар киритиш имкониятини яратади. Янги экотизим жаҳонда хитой юаннинг кенг тарқалишига жиддий ҳисса қўшади ва Қозоғистон ҳамда минтақа мамлакатлари корхоналари учун юанда пул амалиётларини ўтказишда янги ҳисоб-клиринг марказига айланади», — дея баёнот берди Тоқаев чоршанба куни Пекинда бўлиб ўтган учрашувда. Бу ҳақда гапирган Тоқаев молия соҳасида Қозоғистон-Хитой ҳамкорлигикенг истиқболларни очмоқда.

Қозоғистон президенти администрациясининг чоршанба куни хабар беришича, 11 сентябрь куни Пекинда Тоқаев ва Си Цзиньпин ўртасида бўлиб ўтган музокоралар якунида 10та ҳужжат имзоланди. Улар орасида - давлат раҳбарларининг қўшма баёноти, Қозоғистон қишлоқ хўжалиги вазирлиги ва Хитой Бош божхона бошқармаси ўртасида Қозоғистондан Хитойга экспорт қилинадиган жун хом-ашёси, сут маҳсулотларининг инспекция, карантин ва ветеринар-санитар талабларига оид протоколлар ҳам бор. “Хитой хукумати томонидан Қозоғистонга суперкомпьютерларни тақдим қилиш лойиҳаси бўйича ҳамкорлик тўғрисида”ги хукуматлараро Шартномаҳам имзоланган ҳужжатлар орасида бор.

Қозоғистон президенти Қасим-Жомарт Тоқаев 11 сентябр куни Пекинда Қозоқ-Хитой ишбилармонлар кенгашининг олтинчи мажлиси очилишида Хитой “Қозоғистонинг энг йирик ташқи савдо ва иқтисодий ҳамкорига айланганини” ва Хитойга озиқ-овқат маҳсулотлари, жумладан ғалла, сут ва гўшт маҳсулотлари экспорти кўпайиши тарафдори эканлигини айтди.

Тоқаевнинг Пекинга 11 сентябрь куни давлат ташрифи Қозоғистон шаҳарларида аксилхитой намойишлари фонида бошланди. Намойишчилар, жумладан Қозоғистон расмийларига мурожаат қилиб Қозоғистонда қишлоқ хўжалиги ва саноатда 55та корхона қуришни назарда тутган Қозоғистон-Хитой хукуматлараро Шартномасиниг ҳаётга татбиқ этилишидан воз кечишга чақирдилар. Улар «Хитой экспансиясига йўл қўйиб бўлмаслик» лозимлигини айтишди.

Расмий маълумотларга қараганда, Хитой ва Қозоғистон ўртасидаги савдо айланмаси 2018 йилда 12 миллиард долларни ташкил қилди. Хитойнинг Қозоғистон иқтисодиётига киритган инвестициялари ҳажми 20 миллиард доллар дея баҳоланмоқда.

XS
SM
MD
LG