Ссылки доступа

"Ата Мекен" етакчиси Текебаев ҚР президенти билан учрашувда ўзининг жиноий ишини муҳокама қилмоқчи эмас


Текебаевнинг 12 сентябрь куни Биринчи май туман суди мажлисидан кейин журналистларга айтишича, у давлат раҳбарининг Муваққат ҳукумат аъзолари билан учрашувидан хабардор.

«Ҳозирча мен таклифнома олмадим. Агар таклифнома келса у ҳолда мен учрашувда қатнашаман. Менимча мамлакатимиздаги ва жаҳондаги вазият муҳокама қилинса керак. Ўзимнинг жиноий ишимни кўтармайман», - деди Текебаев.

Бундан аввалроқ, 2010 йил апрель ҳодисаларидан кейин тузилган Муваққат хукумат аъзолари президент Сооронбай Жээнбеков билан учрашишлари ҳақида маълум қилинган эди.

Биринчи май туман судининг янги очилган вазият туфайли «Ата Мекен» партияси етакчиси Омурбек Текебаев ва собиқ элчи Дуйшонкул Чотоновнинг ишини кўриб чиқишга бағишланган навбатдаги мажлиси 1 октябрга белгиланди.

XS
SM
MD
LG