Ссылки доступа

Туркманистон фуқароларнинг йўқолиб қолиши билан боғлиқ муаммога барҳам беришга чақирилди


Евроиттифоқ Туркманистонга мурожаат қилиб фуқароларнинг куч ишлатилиши орқали йўқолиб қолиши билан боғлиқ амалиётга барҳам беришга чақирди. Европа Иттифоқининг мавқеи 2019 йилнинг 5 сентябрь куни Венада ЕҲХТнинг Доимий Кенгаши ялпи мажлисида янгради.

"Биз ҳамон туркман қамоқхоналарида йўқолиб қолаётган инсонлар тақдиридан жиддий хавотирдамиз. «Покажите их живыми!» (“Уларни тирик кўрсатинг!”) халқаро кампанияси томонидан тузилган ишончли хабарларда туркман қамоқхоналарида одамларнинг тўла изоляция қилиниши билан боғлиқ 120дан ортиқ ҳодиса ҳужжатлаштирилган. Сўнги олти йилда 27 дан ортиқ киши қамоқхонада вафот этди", дейилади ЕИ баёнотида .

Дараксиз йўқолганларрўйхатига сиёсий сабаблар билан ҳибсга олинган, ҳамда коррупция айби билан қамалган таниқли мухолифатчилар ва собиқ юқори лавозимли амалдорлар кирган.

ЕИ ўзининг баёнотида Туркманистонга мурожаат қилар экан бу каби фожеаларни зудлик билан тан олишни ва бу ҳодисаларни бартараф этиш ва мажбурий йўқолиб қолишлар билан боғлиқ муаммони ҳал этиш учун самарали зарур чоралар кўриш борасидаги ўзининг қатьий қарорини такрорлайди.

"Биз қамоқ муддати тугаган ва 2019-2020 йилларда тугаши керак бўлган шахсларнинг бедарак йўқолишини диққат билан кузатиб турибмиз. Айрим ҳодисаларда маълумотлар берилган бўлишга қарамай, туркман қамоқхоналарида йўқолиб қолган кўпчиликнинг тақдири ҳамон ноаниқлигича қолмоқда", дейилади баёнотда.

ЕИнинг бу галги баёнотида мажбурий бедарак йўқолишлар кўпинча жамиятда террорнинг тарқалиш стратегияси сифатида кўрилади.

Туркманистон расмийлари фуқороларнинг мажбурий йўқолиб қолиш муаммосини ошкора тан олмайди.

XS
SM
MD
LG