Ссылки доступа

Россия ТИВ раҳбари Лавров Сурияда уруш тугагани борасида баёнот берди


Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров баёнот бериб Суриядаги уруш тугаганини маълум қилди.

"Ҳақиқатан ҳам Суриядаги уруш тугади. Мамлакат одатий, тинч ҳаётга қайтмоқда. САР хукумати назоратида бўлмаган айрим худудлардагина, масалан Идлиб ва Фрот дарёсининг шарқий соҳилларидакескинлик ўчоқлари сақланиб турибди", – деди у “Труд” газетасига берган интервьюсида.

Лавровнинг сўзларига қараганда, эндиликда асосий мақсад мамлакатга инсонпарварлик ёрдамларни кўрсатиш ва сиёсий инқирозни барқарорлаштиришдан иборат.

Сентябрь ойи бошларида ОАВ Суриядаги Россия Қуролли Кучларининг махсус амалиётлар бўлимининг уч нафар ҳарбий хизматчиси ҳалок бўлгани ҳақида хабар берган эди. Улар минага дуч келиб портлаб кетишди. Россия мудофаа вазирлиги ҳарбий хизматчиларнинг ҳалок бўлгани ҳақидаги хабарларни инкор қилди.

2019 йилнинг июль ойида "Новая газета" Сурияда ҳалок бўлган уч нафар россиялик ҳақида хабар берди. Журналистларнинг хабарларига кўра, ўлдирилганлар хусусий "Щит" (“Қалқон”) ҳарбий компаниясида ишлашган.

2018 йилнинг май ойида Суриянинг Дейр-эз-Зор вилоятида бўлиб ўтган жанглар вақтида бир гуруҳ россияликлар ҳалок бўлган эди. РФ Мудофаа вазирлиги тўрт нафар россиялик ҳарбий хизматчининг ўлимини тасдиқлади ва уларни ўлимидан кейин Кутузов ва “Мужества” (“Мардлик”) орденлари билан тақдирлади. Орадан бир йил ўтган бўлишига қарамай уларнинг қариндошлари ҳамон орден учун бериладиган “мукофот” пулларини ололмаяптилар. Мудофаа вазирлиги ўз қарорини изоҳлар экан орденга сазовор бўлганларнинг ҳаммаси эндиликда марҳум эканини айтмоқда.

XS
SM
MD
LG