Ссылки доступа

Хитой Ўзбекистондаги "Хавфсиз шаҳар" учун 1 миллиард доллар беради


Uzbekistan -Prezidein visits Videosurveillance senter in Tashkent
Uzbekistan -Prezidein visits Videosurveillance senter in Tashkent

Хитой Ўзбекистонда “Хавфсиз шаҳар” тизимини жорий этиш лойиҳаси учун 1 миллиард доллар пул беради. Бу борада Вазирлар Маҳкамасининг Хитой билан эришилган шартномаларни амалга ошириш бўйича қабул қилган қарорида сўз боради.

24 сентябрь куни Бош вазир Абдулла Арипов имзолаган қарорда айтилишича, Тошкентда мазкур тизим 2020 йилнинг охирида ишга туширилади.

2021 йил декабригача эса Ўзбекистоннинг бошқа ҳудудларида ҳам "Хавфсиз шаҳар” тизимини жорий этиш режалаштирилган.

Қарорда таъкидланишича, Хитой билан Ўзбекистон ўртасида 4 миллиард 300 миллион долларлик лойиҳаларни амалга ошириш бўйича шартномалар имзоланган.

XS
SM
MD
LG