Ссылки доступа

Жалолободда АҚШлик икки волонтер гиёҳванд модда билан ушланди


ҚРнинг Жалолобод вилояти Тоқтогул туманида гиёҳванд моддаларни ноқонуний равишда сақлаганликда гумон қилинган икки нафар АҚШ фуқароси ушланди. Бу ҳақда Жалололбод ИИБ маълум қилди.

Таъкидланишича, Бишкек-Ўш трассасининг «Чичкан» постида милиция хорижликлар тушган машинани тўхтатди. Улардан бирининг ёнидан бир килограмм марихуана топилди.

Мазкур факт бўйича жиноий иш очилди, ушланганлар Вақтинча сақлаш изоляторига жойлаштирилди. Хорижликлар волонтерлар бўлиб, Оқсу туманида инглиз тилидан дарс беришади.

XS
SM
MD
LG