Ссылки доступа

Акциялар жойида 21 сентябрь куни ушланган шахс қамоққа юборилди


Олмаота суди маҳаллий аҳоли вакили, 21 сентябрь куни эҳтимолий норозилик акциясида иштирок этган Булат Смагуловни тўрт кунга маъмурий қамоққа жўнатиш юзасидан қарор қабул қилди. У полиция талабига бўйсунмасликда айбдор деб топилди.

Судда Смагулов полиция ходимлари ўзини Науризбай ботир кўчасидан тушиб Толе-би кўчасини кесиб ўтаётганда ушлаганини ва бошқа ушлаганлар қатори автобусга ўтқазилганини айтди. Ўзига қўйилган айбловни Смагулов асосиз дея атамоқда. Смагуловнинг айтишича, кимдир уни ёнбошидан туртиб юборган ва шу тариқа полицияга қаршилик кўрсатгандек бўлган. Смагулов суд ҳукми устидан шикоят қилишини билдирди.

ИИВ баёнот бериб 21 сентябрь куни “мамлакат бўйлаб” “етти-саккизта” шаҳарда рухсат берилмаган митинглар эҳтимолий ўтказиладиган жойлардан ички ишлар идораларига «100га яқин киши”нинг олиб келинганини маълум қилди. Қўлга олишлар Нур-Султон ва Чимкентда ҳам бўлиб ўтди. Тўпланганларнинг айримлари ҳибсга олингунларига қадар Хитойнинг Қозоғистон иқтисодиётиига таъсири кенгайиб боришига қарши чиқишларни ва Пекин билан расмий Нур-Султон юқори технологияли фойдали корхоналар дея таъкидлайдиган қўшма лойиҳалар ишга туширилишига қарши эканликларини айтишга улгурдилар. Кимдир мамлакатдаги сиёсий вазитга норозилик билдирди ва қамоқхоналардан ҳуқуқ ҳимоячилари сиёсий маҳбус дея атайдиган одамлар чиқарилишини талаб қилдилар.

21 сентябрь куни қўлга олинган айрим кишилар «профилактика ишларидан сўнг» озод қилинди. ИИВ маълумотига кўра ушланган 9 киши маъмурий қамоққа олинди, олти кишига жарима солинди.

Мамлакатда фаолияти тақиқланган «Демократический выбор Казахстана» («Қозоғистон демократик танлови» -ҚДТ) ҳаракати ва унинг асосчиси Мухтар Аблязов (2009 йилдан бери хорижда яшовчи собиқ банкир ва ҳукумат танқидчиси) томонидан уюштирладиган акцияларни хукумат ноқонуний дея атайди. Сўнгги акция арафасида Қозоғистон Бош прокуратураси қозоғистонликларни ортида “беқарорлаштирувчи кучлар” турган “ноқонуний норозилик акциялари”да иштирок этмасликдан огоҳлантирган эди.

2018 йил мартида пойтахт суди ҚДТни «экстремистик ташкилот» дея тан олиб унинг фаолиятини тақиқлаганидан кейин мамлакатда тақиқланган ҳаракатда “иштироки” айби билан ўнлаб фуқаролар жавобгарликка тортитилди. Айрим адвокатлар суднинг ҚДТни «экстремистик ташкилот» дея тан олинишини ноқонуний дея атайди.

XS
SM
MD
LG