«Журналистга қилинган ҳужум Қирғизистонда сўз эркинлигига қилинган ҳужумдир ва мамлакатнинг демократик тараққиётига ҳавф туғдиради. Биз ҳуқуқ тартибот идораларидан ҳужум қилганларга нисбатан зудлик билан чора кўришни талаб қиламиз. Мамлакат расмийлари Ўш шаҳрида юз берган ҳодисага ўз муносабатларини билдиришлари ва журналистларни ҳимоя қилишлари керак», - дейилади ҳаракат баёнотида.
Эслатиб ўтамиз, 28 сентябрь куни Ўшда номаълум кишилар ўз касбий вазифасини бажараётган«Азаттық» оператори Айбек Кулчумановни урди ва унинг техникасини тортиб олдилар. У милицияга шикоят аризасини берди. Милиция Жиноят кодексининг 201 моддаси 2 банди (“Ўғирлик”) бўйича судга қадар тергов ишларини олиб бормоқда. Иккинчи томон ҳам милицияга ариза билан мурожаат қилди. Унинг таъкидлашича, ўзининг уйи ҳовлисида бошига Кулчуманов суратга олишда ишлатаётган дрон қулаб тушган. Аммо ҳужум қилганлар оператордан бошқарув пультни олиб қўйганидан сўнг дрон бошқарувни йўқотган.