Ссылки доступа

NYT: Трамп сайловларга Украинанинг аралашуви борасидаги далилларни қидирмоқда


The New York Times газетасининг таъкидлашича, АҚШ президенти Дональд Трамп ва унинг амалдорларининг Украинага қизиқишининг бош сабаби собиқ вице-президент Джо Байденга нисбатан “айлов” излашга қаратилмаган.

The New York Times , газетасининг таъкидлашича, АҚШ президенти Дональд Трамп ва унинг амалдорларининг Украинага қизиқишининг бош сабаби собиқ вице-президент Джо Байденга нисбатан “айлов” излашга қаратилмаган. Маълумки, Трамп 2016 йилги сайловдаги рақиби бўлмиш Хиллари Клинтонни қўллаб-қувватлаш мақсадида Украина томонидан аралашув бўлганини исботловчи далиллар қидираётгани боис Вакиллар палатаси Трампга нисбатан импичмент эълон қилиш эҳтимоли мақсадида тергов бошлаши мумкинлиги айтилади.

АҚШ ва Украинадаги манбаларига таянган ҳолда газетанинг ёзишича, Трамп, жумладан Демократик партия серверини бузиш –Америка махсус хизматлари ва махсус прокурор Роберт Мюллер айблаган Россия билан эмас – балки Украина билан боғлиқлиги борасидаги далилларни қидирган. Бундан ташқари, Трамп Клинтоннинг йўқолган электрон ёзишмалари сақланаётган сервер Украинада эканлигини истисно қилмаяпти.

Трамп демократларнинг почтаси бузилишини тергов қилишда қатнашган Crowdstrike компанияси ва сервер борасида 25 июль куни Украина президенти Владимир Зеленский билан бўлиб ўтган суҳбатда Байденни тилга олишдан аввал эслатган эди.

New York Timesнинг ёзишича, Трамп Украинадаги демократлар билан боғлиқ айрим кучлар Украинада ишлаган ўзининг собиқ сайловолди штаби бошлиғи Пол Манафортни айбловчи материаллар билан шуғулланишини тахмин қилмоқда.

Президент Трамп куни кеча яна бир бор демократларни ўзига нисбатан сиёсий сабаблар билан боғлиқ равишда импичмент жараёни доирасида тергов бошлашларида айблади. Трампнинг фикрича, Зеленскийнинг сўзларига қараганда ҳам, телефон суҳбати чоғида ишни ёпиш борасида босим ўтказмаган. Аммо Демократлар бундай деб ўйламаяпти. Ишни олиб бораётган Вакиллар Палатасининг қўмиталари давлат департаментидан Маъмуриятнинг Украина раҳбарияти билан мулоқотлари борасидаги ҳужжатларни талаб қилдилар, шунингдек, гувоҳларни, жумладан шов-шувлар вақтида истеъфога кетган АҚШнинг Украинадаги собиқ махсус вакили Курт Волкерни сўроққа чақирдилар.

XS
SM
MD
LG