Ссылки доступа

Қозоғистондаги университет вакили: Низо қозоқ ва ўзбек талабаси бир-бирининг тилини тушунмаганидан келиб чиқди (тўплам)


Ҳудуднинг оммавий ахборот воситалари учун ушбу материаллардан тўлиқ ёки қисман фойдаланиш борасида текин ҳуқуқ берилади. Фойдаланувчиларнинг истагига қараб видеороликларнинг дастлабки вариантини тақдим этишимиз мумкин. Улар шунингдек Директ тўпламидаги ихтиёрий видеодан фойдаланишлари мумкин бўлади.

- Қозоғистондаги университет вакили: Низо қозоқ ва ўзбек талабаси бир-бирининг тилини тушунмаганидан келиб чиқди. Ижтимоий тармоқларда Қозоғистонинг Чимкентдаги Академик-инновацион университетда таҳсил олаётган ўзбекистонлик талабалар маҳаллий аҳолининг тазйиқига учраётгани ҳақида мурожаат пайдо бўлганди. Университет вакили воқеага изоҳ бериб¸ уни талабалар ўртасидаги тушунмовчилик деб айтди. (видео)

- Тошкентда маданий анъаналар ва миллий таомлар фестивали бўлди. 21 сентябр куни Тошкент шаҳридаги Ботаника боғида Ўзбекистонда аккредитациядан ўтган дипломатик ваколатхоналар ўртасида маданий анъаналар ва миллий таомлар XVII фестивали бўлиб ўтди. Унда ўттиздан зиёд дипломатик корпус ва халқаро ташкилот вакиллари иштирок этди. (видео)

- Яшил йўлак: Андижон-Ўш қатнови йўлга қўйилди. 20 йилдан зиёдроқ танаффусдан кейин Ўзбекистоннинг Андижон ва Қирғизистоннинг Ўш шаҳарлари ўртасида жамоат транспорти қатнови йўлга қўйилди. 25 сентябрь куни Андижон-Ўш қатновининг расмий очилиш маросими бўлиб ўтди. (видео)

- Ўзбекистон қишлоқларидаги ретро уйлардан бирига саëҳат. (фотогалерея)

- Осиё: SIM-картани бергани учун қамоқ жазоси. Қозоғистондаги ўзбекистонлик талабалар курсдошлари томонидан калтакланмоқда. Давлат раҳбарлари БМТ Бош ассамблеясида нутқ сўзламоқда. Қозоғистондан АҚШга келган муҳожирлар аксилхитой митинг уюштирди. Тожикистонда SIM-карталар тўғрисидаги янги қонунни бузганлик учун катта жарима ёки қамоқ жазоси кутилмоқда. (видео Настоящее время)

- Туркиялик рассом кўча инсталляцияси билан оилавий зўравонлик муаммосига эътибор қаратди. Турк рассоми зўравонлик қурбони бўлган аёллар муаммосига эътибор қаратиш учун уй деворига 440 жуфт пойабзал осиб қўйди. (видео)

- Россияда полициядан қочган икки ўзбек 2-қаватдан сакради. (видео)

- Афғонистон: Ҳарбийлар амалиётида тўйга келган 35 меҳмон нобуд бўлди. Афғонистоннинг Ҳилманд вилоятида ҳарбийларнинг толибларга қарши амалиёти чоғида тўйга келган 35 нафар тинч аҳоли вакили ўлди. Айтилишича, ҳарбийлар тўй маросими ўтаётган жой яқинидаги жангарилар қароргоҳини нишонга олганлар. (видео)

- Ўқувчию ўқитувчи, ўғилу қизга ҳожатхонаси бир бўлган қишлоқ мактаби. Видеода Қашқадарё вилояти Нишон туманидаги 32-умумий ўрта таълим мактабининг филиали аҳволи акс этган. Асосий мактабдан 17 км олисдаги бу мактаб Ширин қишлоғи болалари учун махсус очилган. (видео)

- Хоразмдан Тошкентга юриш бошлаганлар ИИБ томонидан ушланди. Хоразмлик шоир ва журналист Маҳмуд Ражаб Туркиядан шоир Муҳаммад Солиҳ китобларини Ўзбекистонга олиб келгани учун 6 ойдан бери терговга қатнамоқда. Унга нисбатан ЖКнинг 246-моддаси (Контрабанда) бўйича жиноий иш қўзғатилган. (видео)

- Қамоққа олинган бухоролик тадбиркор очлик эълон қилди. Жиноят ишлари бўйича Бухоро вилоят суди қарори билан тергов якунига қадар ҳибсга олинган 60 яшар тадбиркор Раҳим Хўжаев очлик эълон қилди. Озодликка юборилган видеотасвирда суд залидан олиб чиқилаëтган Хўжаев ўзига қарши махсус буюртма асосида жиноят иши очилганини айтиб қичқиради. Вилоят прокуратураси Раҳим Хўжаевни катта миқдордаги маблағни фирибгарлик йўли билан ўзлаштирганликда айбламоқда. (видео)

- Хоразмда ўз бахтини топган япон ҳамшираси қиссаси. Агар фожиа юз бермаса бахт бўлмасди. Ҳаммаси 10 йил муқаддам Қўшкўпирлик уста Нурбек бошига келган кулфатдан бошланди ва Япониялик Микако Сугуваранинг Хоразмга келиин бўлиб тушиши билан ниҳоя топди. (видео)

- Ўқувчию ўқитувчи, ўғилу қизга ҳожатхонаси бир бўлган қишлоқ мактаби. Видеода Қашқадарё вилояти Нишон туманидаги 32-умумий ўрта таълим мактабининг филиали аҳволи акс этган. Асосий мактабдан 17 км олисдаги бу мактаб Ширин қишлоғи болалари учун махсус очилган. (видео)

- Бахт шаҳарчаси турғуни давлат ходимлари адолатсизлигидан норози. Сирдарë вилояти Бахт шаҳарчаси Ишонч маҳалласида яшовчи турғуннинг ëзишича¸ давлат ходимлари ноқонуний қурилишларни бузиб¸ аҳолига ҳожатхона¸ ошхона қуришга ëрдам беришларини айтган¸ аммо амалда ëрдам кўрсатилмаган. Унга кўра¸ бузилишлардан кейин ер беришда адолатсизликка йўл қўйилган. (видео)

МУҲТАРАМ ҲАМКАСБЛАР! СИЗНИНГ ТЕЛЕЯНГИЛИКЛАРИНГИЗ УЧУН, САЙТЛАРНИ УЗАТИШ УЧУН КЕРАК БЎЛИБ ҚОЛИШИ МУМКИН БЎЛГАН ВА ҲАМКОРЛАРГА КЎЧИРИБ ОЛИШ УЧУН ОЧИҚ ТАҚДИМ ЭТИЛАДИГАН, ХУСУСАН ЛОГОТИПСИЗ БЎЛГАН МИНГЛАБ АУДИО ВА ВИДЕОМАТЕРИАЛЛАР БИЛАН ТАНИШИНГ!

XS
SM
MD
LG