Ссылки доступа

Фарғона ҳокими соқол ва ҳижобга кураш эълон қилди


В начале сентября этого года президент Шавкат Мирзияев наградил главу Ферганской области Шухрата Ганиева орденом «Трудовая слава».
В начале сентября этого года президент Шавкат Мирзияев наградил главу Ферганской области Шухрата Ганиева орденом «Трудовая слава».

«Озодлик» ихтиёрига Фарғона вилоят хокими Шуҳрат Ғаниевнинг ўз қўли остидагиларга соқол ва ҳижобга қарши кураш бошлаши ҳақида кўрсатма бергани акс этган аудиоёзув келиб тушди.

«Озодлик» таҳририятига юборилган аудиоёзув яқинда бўлиб ўтган мажлисда ёзиб олинган, дея хабар беради манба. Унда Фарғона вилоят хокими Шуҳрат Ғаниевникига ўхшаш овоз туман амалдорларидан қилинган ишлар ҳақида ҳисобот сўрайди.

Аудиоёзув тингланганидан сўнг маълум бўлишича, мажлисда асосан диний масалалар ва ўрта таълим масалалари муҳокама қилинган. Биринчи дақиқалардан бошлаб вилоят ҳокими мусуломонларнинг жамоат жойларида “беўхшов соқол қўйиши” ҳақида гапиради.

«...уларнинг 386 нафари соқолли аблаҳлардир. Тадқиқотларга кўра беўхшов соқолларни Қўқон, Фарғона ва Марғилон, шунингдек Бувайда ва Фарғона туманлариэркаклари қўймоқда. Бундан ташқари кийиниш маданиятига риоя қилмаган ҳолда рўмол ва ҳижобга кирган 851 нафар хотин-қизлар аниқланди. Улар билан тушунтириш ишлари олиб борилди. Кейиноқ улардан 300 нафари ташқи кўринишларини ўзгартирдилар», – дейди аудиоёзувдаги Фарғона вилояти хокимияга овози ўхшаб кетадиган амалдор.

Глава Ферганы объявил войну бороде и хиджабу
пожалуйста, подождите

No media source currently available

0:00 0:00:52 0:00

Мажлисда амалдор шунингдек фаолоияти тақиқланган диний ташкилотларнинг фаолиятини тарғиб қилган 39 кишининг жавобгарликка тортилганини маълум қилади. Шундан сўнг амалдор мажлис иштирокчиларини давлат идораларида ибодат жойлари ташкил қилганлар қонунга кўра жазоланишини эслатиб ўтади.

Шундан сўнг туман ҳокимларига рўмол ўраган аёллар борасида огоҳлантириш беради

"Ҳурматли ҳокимлар эшитиб олинглар. Бирортанг мажлис қилсанг, ман борсам ўша кийимда ўтирган аёл кишини кўрсам. Маҳалла раисими у, ўқитувчими у, жамоатчими у, депутатми у ўша рўмолини олиб оғзингга тиқиб қўяман", дейди Шуҳрат Ғаниев Фарғона вилояти шахар ва туман хокимларига дўқ урар экан.

У мажлис иштирокчиларига мурожаат қилар экан «Аёллар бу каби либосларни қаердан олишаяпти?», – дея сўрайди. Бунга жавобан “бозордан” деган жавоб берилади.

"Қаердан олиб келяпти ўша кийимни. Арабнинг кийими ҳам бизга тўғри келмайди, туркникиям тўғри келмайди, Сурияниики ҳам тўғри келмайди. Ўзбекистоннинг ўзини либоси бор. Улар биздан ўрганган кийиниш маданиятини, лекин уларники кейин бузилиб кетган. Савдода сотаётган бўлса, нимага ўша савдода сотаётганни Ўзбекистон Республикаси конституцияси билан кийиниш либосига қонунни бузган, деб менга рўйхатини олиб келиб беринг" дейди амалдор.

Шуни таъкидлаш кераки, Фарғона вилоят ҳокими Шуҳрат Ғаниев қўпол бошлиқ номи билан донг таратган. Бизнинг радио бир неча бор Ғаниев томонидан сўкиш сўзлари ишлатилган аудиоёзувларни эълон қилган. Масалан май ойида Фарғона вилоят ҳокими Мажбурий ижро Бюроси ва солиқ инспекцияси раҳбарларини “ичакларини бошларига салла қилиб ўраб қўйиши” борасида дўқ урган эди.

XS
SM
MD
LG