Ссылки доступа

Африка диктатори ўғлининг спорт машиналари коллекцияси 27 млн. долларга сотилди


Lamborghini Veneno Roadster на аукционе в Швейцарии, 27 сентября 2019

Швейцарияда аукцион уй Экваториал Гвинея президенти Теодорин Нгема Обиангнинг ўғли ва мамлакат вице-президентидан тортиб олинган люкс тоифасига мансуб автомобиллар коллекциясини сотди. 25 та автомобилни турли мамлакатларнинг коллекциячилари 27 миллион доллардан зиёдроққа харид қилишди.

Машиналар рўйҳатида еттита Ferrari, учта Lamborghini,бешта Bentley, шунингдек, Maserati ва McLaren автомобиллари бор эди.

Сотилган энг машҳур машина 2014 йилда ишлаб чиқарилган Lamborghini Veneno Roadster бўлди. У харидорга 8,4 миллион долларга тушди. Ушбу супермашинанинг атиги 9 та нусхаси бор холос.

Бошқа йирик лот – камёб серияли, терилган, пойгачи LaFerrari супер автомобил.

2016 йилда Швейцария прокуратураси кичик Нгемага нисбатан пул ўзлаштириш ва ғазначилик маблағларини мақсадсиз ишлатишда иш қўзғатди.

Терговда АҚШ, Кайман ороллари, Франция, Монако, Дания, идерландия ва Маршалл ороллари расмийлари иштирок этди. 2019 йилнинг февралида у автомобилларни мусодара қилиш эвазига тўхтатилди.

Швейцария қонунчилиги молиявий қаллоблик айбловлари ижтимоий дастурларга йўналтириладиган товон ҳисобига олиб ташланиши мумкинлигини кўзда тутади.

2014 йилда АҚШ прокуратураси қарорига кўра, аукционда Теодорин Нгема Обиангнинг Флоридадаги данғиллама ҳовлиси, Ferrari автомобили ва Майкл Жексоннинг ўз катталигидаги олтита ҳайкали сотилган. Унинг ўзи мулк қонуний ишлаб топган маблағига сотиб олинганини иддао қилган эди.

2017 йилнинг октябрида Париж суди кичик Нгемани давлат пулларини ўзлаштирганлиги учун шартли уч йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилган.

Теодорин Нгема Обианг – Экваториал Гвинея президенти лавозими учун ўз отасининг энг мақбул меросхўри сифатида кўрилади. Теодоро Обианг Нгема Мбасого мамлакатни 1979 йилдан бери бошқаради. Унинг атрофидагилар эса қуролларнинг ноқонуний савдосида гумонланади.

XS
SM
MD
LG