Ссылки доступа

«Медиа Тараққиёт Маркази» «Азаттық» операторига қилинган ҳужумдан ташвишга тушди


«Центр Медиа Развития» («Медиа Тараққиёт Маркази») жамоат жамғармаси хукуматга мурожаат қилиб Ўш шаҳрида «Азаттық» радиоси оператори Айбек Кулчумановга қилинган ҳужумга муносабат билдиришга чақирди. Ташкилот юз берган ҳодисани сўз эркинлиги ва ОАВ фаолиятига тўсқинлик қилиш сифатида баҳолади.

Марказнинг таъкидлашича, “Журналистик фаолиятни ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонунга биноан журналистнинг жамоатчиликни қизиқтирган, фуқорларнинг эркинлиги ва қонуний манфаатлари борасидаги ахборотларни олишига тўсқинлик бўлиши керак эмас.

«Айни шу қонунда журналистнинг касбий хуқуқи, шаъни ва қадри қонун бўйича муҳофаза қилиниши ёзиб қўйилган. Журналист касбий вазифасини бажараётганида унинг шахсий дахлсизлиги кафолатланади. Танқидий материалларни эълон қилган журналистларнинг таъқиб қилинишига йўл қўйилмайди. Давлат эркин ахборот олиш ва тарқатиш бўйича журналистга кафолат беради, касбий фаолиятини амалга оширишда уни муҳофаза қилади», -дея таъкидлайдиташкилот.

«Центр Медиа Развития»нинг қайд қилишича, журналистнинг касбий фаолиятига аралашиш, ундан касб фаолияти чоғида олган қандайдир маълумотни талаб қилиш тақиқланади. Шу муносабат билан«Центр Медиа Развития» жамоатчилик жамғармаси хукуматга мурожаат қилиб юз берган ҳодисага муносабат билдиришни, хуқуқ тартибот идораларига эса ишни диққат билан тергов қилишни сўради.

28 сентябрь куни Ўшда номаълум кишилар ўз касбий вазифасини бажараётган «Азаттық» оператори Айбек Кулчумановни урди ва унинг техникасини тортиб олдилар. У милицияга шикоят аризасини берди. Милиция Жиноят кодексининг 201 моддаси 2 банди (“Ўғирлик”) бўйича судга қадар тергов ишларини олиб бормоқда. Иккинчи томон ҳам милицияга ариза билан мурожаат қилди. Унинг таъкидлашича, ўзининг уйи ҳовлисида бошига Кулчуманов суратга олишда ишлатаётган дрон қулаб тушган. Аммо ҳужум қилганлар оператордан бошқарув пультни олиб қўйганидан сўнг дрон бошқарувни йўқотган.

29 сентябрь куни олиб қўйилган техника акт бўйича терговчига топширилди. Бу ҳақда «Азаттық» таҳририятига Ўш ИИБ матбуот котиби Замир Сидиқов маълум қилди. Унинг сўзларига қараганда, техника далилий ашё сифатида кўрилмоқда ва тергов хизматида бўлади. Суд ёки тергов қарорига кўра, у эгаси - «Азаттық» радиосига берилади.

XS
SM
MD
LG