Фарғона вилоят прокуратураси ходимининг айтишича, Ўзбекистон тумани ИИБнинг икки ходими ЎР Жиноят кодексининг 97 моддаси (“Қасдан қотиллик”) ва 104 моддаси (“Оғир тан жароҳати етказган ҳолда одам ўлдириш”) бўйича гумон қилинмоқда.
Бундан аввал, Фарғона вилоятининг Бешариқ туманида яшовчи “Дамас”нинг 61-ёшли ҳайдовчиси Абдураззоқ Қодиров 19 сентябрь куни ўз уйида “кичик безорилик” учун олиб борилган тергов изоляторидан олиб келинганидан сўнг вафот этгани маълум қилинган эди.
Қодировнинг қариндошлари Ўзбекистон туман ИИБ СИЗОсида у шафақтсизларча калтакланганини айтишади. Уларнинг сўзларига қараганда, ўлимидан бир соат аввал Абдураззоқ Қодиров оғир аҳволда уйга терговизоляторининг ходимлари томонидан олиб келинган.
Қодировнинг қариндошларнинг талабига биноан туманпрокуратураси марҳумнинг жасадини эксгумация қилди ва суд-тиббиёт экспертизасини ўтказди, унинг баданида жарохат излари аниқланди. Терговга яқин манбанинг айтишича, милиция бўлимида ҳайдовчи йирик шохли мол ўғирлаганини тан олиши учун калтакланган.