Ссылки доступа

ТИВ: Норвегия 45 нафар қозоғистонликни депортация қилди


Қозоғистон ТИВ матбуот котиби Айбек Смадияров 30 сентябрь куни бўлиб ўтган брифингда Норвегия миграция қонунларини бузгани учун 45 нафар Қозоғистон фуқаросини депортация қилганини маълум қилди.

Смадияровнинг айтишича, Қозоғистоннинг 59 фуқаросининг ташрифидан кўзланган мақсади аризада кўрсатилганидан фарқ қилган– улар Норвегияга ишга жойлашиш мақсадида келишган, аммо мамлакатга туристик виза билан киришган. Қолган 14 кишининг депортацияси сешанбага ўтар кечасига белгиланган, дея хабар берди Смадияров.

Қозоғистон ТИВ матбуот котибининг хабар беришича, Қозоғистон фуқароларига Норвегияга кириш визаси Норвегиянинг Россиядаги элчихонаси томонидан берилади.

Бундан аввал Норвегиянинг VG нашри миграция қонунларини бузганлик гумони билан Норвегиянинг Эйдсволл коммунасида 67 киши ушлангани ҳақида маълумот берган эди. Хабарларга кўра, улар орасида Қозоғистоннинг олти ва Россиянинг икки фуқороси бор. Кейинроқ Қозоғистоннинг Норвегиядаги элчихонаси қўлга олинганларнинг 60 нафари Қозоғистон фуқароси эканини маълум қилди.

XS
SM
MD
LG