Ссылки доступа

ДСҚ: Ҳар бир ўзбекистонлик ҳафтасига қарийб 1 килодан гўшт ейди


Packages of meat

Ўзбекистонда бир йилда бир киши 43,2 килограмм гўшт ва гўшт маҳсулотларини истеъмол қилади. Республикада аҳолининг гўшт истеъмоли даражаси ўртача. Тожикистон ва Қирғизистондан кўпроқ. Россия, Қозоғистон, Озарбайжон ва бошқа Болтиқбўйи давлатларига нисбатан камроқ гўшт истеъмол қиламиз.

Бу баёнотни Давлат статистика қўмитаси бошқарма бошлиғи Хабибулла Муродхўжаев 30 сентябрь куни, Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида бўлиб ўтган йиғилишда бергани тўғрисида kun.uz хабар қилди.

Йиғилиш Давлат статистика қўмитаси марказий аппарати, Тошкент шаҳри ва вилояти статистика бошқармалари мутасаддилари, Кадрларни қайта тайёрлаш ва статистик тадқиқотлар маркази ходимлари иштирокида бўлиб ўтган.

Давлат статистика қўмитаси мулозимига кўра, 2018 йил давомида бир киши ўртача 272 литр сут ва сут маҳсулотлари, 4,8 килограмм балиқ маҳсулотлари, 150 килограмм мева ва резаворлар, 56 килограм картошка истеъмол қилган.

10 сентябрда Фермерлар кенгаши раиси Актам Ҳайитовнинг ўзбекистонликлар жуда кўп гўшт истеъмол қилаётгани, бу эса ўз навбатида гўшт нархининг ошишига сабаблардан бири экани тўғрисидаги баёноти ижтимоий тармоқларда шов-шув бўлган эди.

XS
SM
MD
LG