Ссылки доступа

“Манас” аэропортидан $5 миллион олиб чиқилиш факти бўйича жиноий иш қўзғатилди


Иқтисодий жиноятларга қарши кураш давлат хизмати оффшор компаниялар орқали «Международный аэропорт Манас» (“Манас халқаро аэропорти”) ОАЖдан 5 миллион доллар олиб чиқилиши фактини аниқлади.

Идоранинг маълум қилишича, «МАМ» ОАЖ раҳбарияти 2014 йилда “МАМ” ОАЖ худудида фаолият юритадиган ўша вақтда касодга учраш арафасида турган ва зарар кўриб ишлаётган «Топливный центр» ЁАЖ билан унинг акцияларининг 100 фоизини харид қилиш борасида қиймати5 миллион долларга тенг ўзи учун қулай бўлмаган шартномани имзолаган.

Таъкидланишича, судгача бўлган тергов жараёнида 2014 йил декабрида «МАМ» ОАЖ манзилига директори Кипр Республикаси фуқороси бўлмиш «Ф.С.Л.» компаниясидан тижорий таклиф келиб тушгани аниқланди, у «Топливный центр» ЁАЖ акцияларининг 100 фоизини 7 миллион долларга харид қилиш таклифини беради.

Тижорий шартномани кўриб чиқиш«МАМ» ОАЖнинг юридик бўлими бошлиғи Б.М. ва молиявий-иқтисодий дирекциядиректори А.Ж.ларга топширилади, улар гўёки «Топливный центр» ЁАЖ фаолиятини ўрганиб чиққанларидан сўнг корхона даромад келтирувчи эканини ва бирор бир қарздорлик мажбуриятида эмаслиги борасида сохта хизмат қайдномасини ёзадилар, бу вақтда ЁАЖ касодга учраш ёқасида турган, қарзлари эса активларидан ошиб кетган эди.

Шундан кейин қисқа муддатларда - 2014 йилнинг 25 декабрида - мазкур хизмат қайдномаси асосида «МАМ» ОАЖ Директорлар Кенгаши «Топливный центр» ЁАЖни харид қилиш борасида қарор қабул қилади, эртаси куни - 26 декабрда - «МАМ» ОАЖ бошқаруви зарар кўриб ишлаётган ЁАЖ акцияларининг 100 фоизини 5 миллион долларга харид қилиш борасида қарор қабул қилади», - дейилади хабарда.

Муассасанинг маълумотларига кўра, 2014 йилнинг 26 декабрида бошқарув раиси И.А сиймосида «МАМ» ОАЖ ва компания директори Е.К сиймосида «Ф.С.Л.» компанияси билан шартнома имзоланади, орадан икки кун ўтиб «МАМ» ОАЖ ҳисобидаги пуллар иккита оффшор компаниянинг ҳисобига ўтказилади. Ўша вақтда корхона акцияларининг қиймати атиги100 минг сомни ташкил қилади.

Тергов идоралари томонидан олиб борилган тергов доирасида ҚР Жиноят Кодексининг 205 моддаси 3 қисми 1 прими (“Ишониб топширилган йирик миқдордаги мулкни ўзлаштириш”)га биноан 2019 йил 30 сентябрь куни «МАМ» ОАЖ юридик бўлмининг собиқ бошлиғи фуқоро Б.М.ушланди.

2013 йилдан 2016 йилларга қадар «Международный аэропорт «Манас» ОАЖ бошқаруви раиси лавозимида Албек Ибраимов ишлаган. У 2018 йилдан бери ҳибсда ушлаб турилибди ва бир нечта жиноий ишлар бўйича айбланувчи сифатида кўрилади.

XS
SM
MD
LG