Ссылки доступа

Тожикистонда номаълум ўсимликдан заҳарланган икки бола вафот этди


Фархор туманида 6 ва 8 ёшга тўлган икки бола номаълум ўсимликдан заҳарланди. Яна уч нафари оғир аҳволда.

Фожиа 28 сентябрь куни Гулшан қишлоқ кенгашининг пахта даласида юз берди. «Номаълум ўсимликдан заҳарланиши оқибатида 6 ёшли Азизулло Сафаров ва 8-ёшли Сумайя Сафарова вафот этди. Яна уч бола "Караболо" миллий тиббиёт марказига олиб борилди, дея хабар беради Фархор туман шифохонаси бош шифокори Ражабали Қурбонов 1 октябрь куни.

Унинг айтишича, ўлимга олиб келган ўсимлик намуналари экспертиза учун пойтахтга юборилди.

Эслатиб ўтамиз, август ойида Кулобда заҳарланиш оқибатида бир оиланинг икки аъзоси ҳалок бўлган эди. Яна икки нафари маҳаллий шифохонага ётқизилди. Шифокорларнинг айтишларича, Кулоб шаҳридаги Дахана қишлоқ кенгашига қарашли Пистамазор қишлоғида истиқомат қилган бу фуқаролар овқатдан заҳарланган.

XS
SM
MD
LG