Ссылки доступа

Тожикистон Хитой компаниясига 7 йил солиқдан озод қилган ҳолда кумуш конини топширди


Тожикистон парламенти Хитой инвесторига кумуш конини топширишни маъқуллади. Хитойнинг мазкур компанияси етти йил солиқдан озод қилинди.

Хитойга берилган "Якчилва" кумуш кони Мурғаб туманида, Памир тоғининг денгиз сатҳидан 4500 метр баландлигида жойлашган. Бу мамлакатдаги энг баланд жойдир. Тожикистон қимматбахо металлардан олинадиган солиқлар туфайли даромад кўриши мумкин эди, аммо инвесторлар етти йил солиқдан озод қилинди. Жумладан, жиҳоз ва техникалар олиб киришда барча тўловлародан озод қилинди. Бироқ, компания маҳаллий аҳоли вакилларини ишга олиши ва ўқитиши керак бўлади.

"Инвестор конни ўзлаштиришда, чиқиндихоналар ташкил қилиш учун, электр линияси ўтказиш ва бошқа ишлар учун 385 миллион сомони (40 млн долларга яқин) сарфлаши керак. Инвестор биринчи уч йилда иш ўринларининг 60% маҳаллий аҳоли вакиллари бўлиши юзасидан ўз зиммасига мажбурият олади, кейинчалик бу рақам 80%га чиқади. Ишчилар малакасини ошириш мақсадида инвестор бир йилда 500 минг сомони сарфлаши керак", – дейди Тожикистон Давлат инвестиция қўмитаси раиси Фаррух Хамрализода.

Хитой компанияси етти йил муддатга солиқлардан озод қилинди, бироқ разведка қилинган барча заҳиралар ҳисобга олинадиган бўлса улар учун уч йил ҳам етарлича бўларди. Яъни солиқлар борасидаги имтиёзлар тугаганида кон тўлалигича ишлатиб бўлинади.

"Ҳозир геологик разведка ва синов қазиб олиш ишлари олиб борилмоқда. Фақат бир йилда биз 40 тонна кумуш қазиб оламиз. Бугунги кунда разведка қилинган заҳиралар 113 тоннани ташкил қилади", – дейди "Кашн Синьюи Дади Майнинг Инвестмент" вакили Юан Ин Ху.

Сколько страны Центральной Азии должны Китаю?
пожалуйста, подождите

No media source currently available

0:00 0:04:53 0:00

Иқтисод фанлари доктори Хожимуҳаммад Умаровнинг фикрича, бу каби шароитларда конни Хитой компаниясига бериш Тожикистон учун фойдали эмас. "Рангли ва қимматбаҳо металлар кони ҳукумат қўллаб-қувватлови билан маҳаллий компаниялар томонидан ўзлаштирилиши ва қазиб олинган бойликлар мамлакатда қолиши керак. Айниқса бу ерда қазиб олинган олтин ва кумуш давлат жамғармаларини тўлдириши керак. Буларнинг ҳаммаси бизга кредит ва инвестициялар учун керак бўлади", – дейди Умаров.

"Якчилва" – Памирнинг Мурғаб туманида кумуш қазиб олинадиган ягона кон эмас. Умаровнинг фикрича, бошқа конларни ҳам келажакда Хитой компаниялари ўзлаштириши мумкин.

XS
SM
MD
LG