Ссылки доступа

Мигрантлар ярим йил мобайнида Россиядан МДҲга $5 млрд ўтказди


2019 йилнинг биринчи ярим йилида Россиядан МДҲ мамлакатларига жисмоний шахслар томонидан $5 млрд 720 млн ўтказилган, дейилади Марказий банк маълумотида.

Биринчи чоракда Россиядан МДҲ мамлакатларига ўтказмалар $2,7 млрдни, иккинчи чорагида $3,2 млрдни ташкил қилди. Бу ерда гап Россияда ишловчи меҳнат мигрантлари, шунингдек турли мамлакатлар аҳолиси ўртасидаги ҳисоб-китоблар ҳақида бормоқда.

Маказий банк ҳисоб-китобларига қараганда, МДҲ мамлакатларига Россиядан ўтказмаларнинг ўртача рақами $210-230ни ташкил қилади.

МДҲ мамлакатлари бўйича энг юқори кўрсаткич Ўзбекистонга тааллуқли. Ярим йил мобайнида Ўзбекистонга Россиядан $2 млрдга яқин пул кетган: шундан $800 млнга яқини 2019 йилнинг биринчи чорагида ва $1,2 млрди иккинчи чорагида. Ўртача ўтказмалар $350-370ни ташкил қилди. Ўзбекистон ЯИМи 2019 йилнинг биринчи ярмида, Даволат статистика қўмитасининг маълумотига кўра, $23,6 млрдни ташкил қилган.

Россиядан пул жўнатмалари бўйича иккинчи ўринда Тожикистон турибди. Бу мамлакатга ярим йилда $1,1 млрд юборилган. Тўғри бу мамлакатга пул жўнатмалари юқори эмас – $140-150.

Учинчи ўринда Қирғизистон туради: у ёққа $930 млндан кўпроқ жўнатилган. Бу мамлакатга ўртача жўнатмалар миқдори $180-190 ташкил қилади.

Озарбайжонга ўртача $300, Арманистонга– $250-300, Қозоғистонга – $100-140, Туркманистонга – $120-160 жўнатилди.

Россия Марказий банки BLIZKO, CONTACT, Western Union, "Золотая Корона", "Юнистрим", шунингдек Россия Почтаси тўлов тизимлари маълумотларига асосан пул ўтказмаларини ҳисоблаб чиқади.

2019-йил ёзида Россиядан хорижга пул ўтказмаларини чеклаш борасида Western Union тўлов тизими қарор қабул қилди– унга кўра бир мамлакатга бир ойда 600 минг рубль юбориладиган бўлди. Шу тариқа Марказий банк яширин амалиётларга, жумладан рўйхатдан ўтмаган ҳолда фаолият юритадиган тадбиркорларга қарши кураш олиб бормоқда.

XS
SM
MD
LG