Ссылки доступа

Россия Федерация кенгаши раиси Тошкентга келади


Россия Федерация кенгаши раиси Валентина Матвиенко 1-3 октябрь кунлари Тошкентда Ўзбекистон расмийлари билан учрашувлар ўтказади.

Россия парламенти юқори палатаси матбуот хизматига кўра¸ Матвиенко бошчилигидаги делегация Ўзбекистон Олий мажлиси етакчилари билан ўзаро ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилади.

Матвиенконинг Тошкентда Сенат раиси Танзила Норбоева¸ Қонунчилик палатаси раиси Нурдинжон Исмоилов ва бошқа Ўзбекистон расмийлари билан учрашиши белгиланган.

Ҳозирча Матвиенконинг президент Шавкат Мирзиëев билан учрашишига оид расман хабар берилмади.

Федерация кенгаши раиси Валентина Матвиенко президент Путиннинг яқин ва садоқатли иттифоқчиларидан бири саналади.

XS
SM
MD
LG