Ссылки доступа

Туркманистон президенти ИИВ бошлиғини ишдан бўшатди ва мажлис вақтида залдан ҳайдаб чиқарди


Туркманистон вазирлар маҳкамасининг кенгайтирилган мажлисида президент Гурбангули Бердимухамедов ички ишлар вазири Искандер Муликовни ишдан бўшатди.

Муликовнинг хизмат ваколатларини суистеъмол қилгани борасидаги Бош прокурор Батир Атдаевнинг ҳисоботини тинглаб бўлгач, Бердимухамедов Ички ишлар вазири ишдан бўшатилганини эълон қилди ва уни мажлис залидан чиқариб юборди.

Собиқ вазирнинг унвони майор даражасига туширилди ва у барча давлат унвонларидан маҳрум қилинди, дея хабар берадиАзатлық радиоси. Ички ишлар вазири лавозимигавазирлар маҳкамаси раиси ўринбосари бўлиб ишлаб келаётган Мамметхан Чакиев тайинланди.

Бундан аввалроқ Радио ички ишлар вазирининг ҳайдовчиси Мақсат Аманов қўлга олингани ҳақида хабар берган эди. Нашрнинг хабар беришича юқори лавозимли амалдорнинг ишдан бўшатилиши ва ҳайдовчисининг ҳибсга олиниши яқинда Ашхабоддаги йирик тадбиркор Чары Кулов ва собиқ ташқи иқтисодий алоқалар савдо вазири Амандурди Ишановнинг ҳибсга олиниши билан боғлиқ.

Муликовнинг бизнес манффаатларига Ашхабоддаги бир нечта ресторан, кафе ва дўконлар кирган. «Айни дамда «Океан» ресторани, «Айпери» кафеси, «Турк таомлари» кафеси мусодора қилинди. Бу қаҳвахоналарнинг ҳаммаси Кулов томонидан бошқариларди. Назорат эса ҳайдовчи Муликов томонидан олиб бориларди», дейди манбага асосланган ҳолда мухбир.

Азатлық манбаларининг фикрича, ИИВ тизимидаги тозалашлар Искандер Муликов ва Туркманистон куч ишлатиш тизимидаги бошқа бир етакчи фигура – миллий хавфсизлик вазири Яйлым Бердиев ўртасидаги ўзаро курашининг кўринишидир.

Манбаларнинг айтишича Искандер Муликов Туркманистон президентининг яқин қариндошларидан бири бўлган нуфузли ҳимоячисига эга бўлгани боис ўзининг ўтмишдошларидан энг кўп вақт ички ишлар вазири бўлиб ишлади. Муликов бу лавозимда 2009 йилнинг май ойидан бери ишлаб келади.

XS
SM
MD
LG