Ссылки доступа

Тожикистонда Россия ҳарбий хизматчиларига пичоқ билан ҳужум қилган шахснинг қариндошлари унинг қаердалигини билишмайди


Военнослужащие 201-й РВБ. Архивное фото

Бохтардаги 201-Россия ҳарбий базасининг икки ҳарбий хизматчисига ҳужум қилганликда гумон қилинаётган Вахш туманида истиқомат қилиб келган Ахлиддин Абдуллоевнинг қариндошлари ўн кундан бери уни кўрмаганликларини ва қаердалигини билмасликларини айтиишмоқда.

21 сентябрь куни Бохтарда жойлашган 201-РҲБнинг икки ҳарбий хизматчиси маҳаллий аҳоли вакили томонидан пичоқланди. Бунинг оқибатида шартнома асида хизмат қилувчи аскарлар жароҳат олди ва шифохонага ётқизилди.

Тожикистон ИИВ ҳужум қилган шахс - Бохтарда яшовчи Ахлиддин Абуллоев вилоят руҳий беморлар шифохонасида рўйхатда туришини маълум қилди. Хуқуқ тартибот идораси юз берган ҳодисани “безорилик” дея баҳолади.

Россия ҳарбий хизматчиларига қилинган ҳужум Хатлон вилоят прокуратураси томонидан тергов қилинмоқда. Вилоят прокуратурасидаги манбанинг1 октябрь куни Радио Озодига айтишича, жиноий иш очилган, тергов давом этмоқда, унда 201- РҲБ вакиллари ҳам қатнашмоқда. Россия ҳарбий базаси вакиллари РҲБ матбуот котиби Москвада эканлигини айтиб журналистлар билан учрашини истамади.

Аҳлиддин Абдуллоевнинг онаси Мохинав Абдуллоеванинг айтишича, ёлғиз ўғли2016 йилдан бери руҳий беморлар шифохонасида рўйхатда туради. «Ўша маъшум кунда у узоқ йиғлади ва кўчага чиқишга рухсат сўради. Биз унга озгина сайр қилиш учун рухсат бердик. Кейинроқ бизга маълум бўлишича, уБохтарга кетиб қолибди. Уйга қайтар чоғида Ахлиддин икки аскарни учратиб қолган ва улар орасида қандайдир низо келиб чиққан», - дейди Мохинав Абдуллоева. Онанинг айтишича, қариндошлар мана ўн кундирки Ахлиддинни кўришмаган ва унинг қаердалигини ҳам билмайдилар. Расмийларнинг айтишича, она ўғли билан руҳий экспертизалар якунланганидан кейингина учрашиши мумкин.

Хуқуқ тартибот идорасидаги манбанинг хабар қилишича, врач-психиатрлар у қандайдир руҳий касаликдан азият чекиш ёки чекмаслигини аниқлашлари керак бўлади. Шундан кейингина уни ҳибсга олиш ёки мажбурий даволаш борасида қарор қабул қилинади.

Тожикистон тергов идоралари, 201- РҲБ раҳбарияти ва РФнинг Тожикистондаги элчихонаси ҳамон Бохтарда Россия ҳарбий хизматчиларига қилинган ҳужум сабабларини ошкор қилишмади. Ахлиддин Абдуллоевнинг аскарларга сабабсиз ёки низодан кейин ҳужум қилгани ҳам ноаниқ.

Россиянинг Тожикистондаги элчихонасининг 22 сентябрь куни берган расмий баёнотида ҳодиса аскарлар “шахсий ишлари билан шаҳарда, ҳарбий қисмдан ташқарида, бўлганларида” юз бергани айтилади.

XS
SM
MD
LG