Ссылки доступа

Тараздаги майдон Назарбоев номи билан қайта номланди


Тараз шаҳридаги марказий майдон Қозоғистон собиқ президенти Нурсултон Назарбоев шарафига қайта номланди, дея сешанба куни кечқурун хабар бероди маҳаллий ОАВ.

«Тараздаги Достық майдони Нурсултон Назарбоев майдони дея қайта номлансин», — дейилади Жамбул вилоят ҳокимлигининг қарорида. Марказий майдони Назарбоев шарафига қайта номланиши борасида маҳаллий расмийлар июнь ойида маълум қилган эди.

Март ойида президент ваколатларини топширган, аммо маълум даражада ҳокимиятни ўз қўлида сақлаб қолганНазарбоев шарафига Қозоғистонда пойтахт Остона Нур-Султон дея ўзгартирилди. Қозоғистонда Назарбоев номи билан пойтахтдаги аэропорт, айрим шаҳарларнинг марказий кўчалари юритилади. Мамлакатда Назарбаев Интеллектуал мактаблар тармоғи мавжуд. Пойтахтда— Назарбаев Университети бор. Бир нечта шаҳарда биринчи президентга ҳайкал ўрнатилган, унга бағишланган музейлар очилган. 1997 йилдан бери Олотоғдаги Комсомол чўққиси норасмий равишда Нурсултон чўққиси дея атаб келинади.

Назарбоев Қозоғистон хукумат тепасига 1991 йил Совет Иттифоқи тарқалиб кетиши арафасида келган ва салкам 30 йил ҳокимиятни бошқарди. Хуқуқ ҳимоячилари ва танқидчилар бир неча бор баёнот бериб, Назарбоев бошқача фикрловчиларга тоқат қила олмаслигини ва хуқуқ ҳамдаэркинликларни бостиришини айтишади.

2017 йилда журналистлар билан учрашувда Назарбоев ўзига ҳайкал қўйиш ва кўчаларганом берилишини “беҳуда” “маҳаллий расмийларнинг қарори” дея атаган эди. У баёнот берар экан, “бу ишларга ўз фармони билан барҳам бериши мумкинлигини” таъкидлаганди. Аммо шундан кейин кўчаларнинг қайтаномланиши ва ҳайкаллар қўйилишини чекловчи фармон ёки қарорлар чиқмади.

XS
SM
MD
LG